07 авг 11:07
Янгиликлар
Токио-2020
Хоссу жаҳон рекорди эвазига Олимпиада чемпиони бўлди
Венгриялик Катинка Хоссу Рио Олимпиадасининг сузиш баҳсларида жаҳон рекорди қайд этиб, олтин медални қўлга киритди.
400 метр масофага комплекс сузиш баҳсларида стартга чиққан 27 ёшли Хоссу белгиланган масофани 4 дақиқа 26,36 сонияда босиб ўтди. Бу эса янги жаҳон рекорди сифатида қайд этилди.
Бундан аввалги рекорд хитойлик Е Шивень томонидан 2012 йили Лондонда ўтказилган Олимпиадада ўрнатилган эди. Ўшанда Шивень 4 дақиқаю 28,43 сония натижа кўрсатганди.
Шу тариқа, Хоссу олимпиада чемпиони бўлди. Америкалик Майя Дирадо (4.31,15) кумуш, испаниялик Мирея Бельмонте Гарсия (4.32,39) бронза медали билан тақдирланди.
Ҳавола :
Фикрлар