10 фев 16:01
Янгиликлар
Хушхабар! Рамзиддин Саидов расман Токио Олимпиадасида ҳакамлик қилади
Бу ҳақида Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) Ҳакамлар қўмитаси маълум қилди. Ташкилот бу борада Ўзбекистон дзюдо федерациясига расмий мактуб йўллади ва тегишли сертификатни тақдим этди. Рамзиддин Саидов қисқа фурсатда Жаҳон ва Осиё чемпионати, "Мастерс", "Катта Дубулға", Гран-При ҳамда IJF байроғи остида ўтказиладиган бошқа барча мусобақаларда ҳакамлик қилиб, халқаро экспертлар томонидан ижобий баҳо олди.
МАЪЛУМОТ УЧУН:
Рамзиддин Саидов - 1982 йил 14 апрелда Бухорода дунёга келган. Дзюдо сир-асрорларини Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий, "Эл-юрт ҳурмати" ордени соҳиби, Олот дзюдо мактаби асосчиси Рустам Тўраевдан ўрганган. Саидов спортчилик фаолияти давомида Афина-2004 ва Лондон-2012 Олимпиадалари иштирокчиси, Осиё чемпиони, Осиё ўйинлари совриндори бўлган. 2013 йилда -100 кг вазн тоифаси рейтингида 1-ўринга кўтарилган. 2010 йилда Абу-Даби Гран-При, Тошкентда ўтган Жаҳон кубоги, 2012 йилда Москва "Катта Дубулға" турнирларида шохсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилган.
Фикрлар