UZ

Сўнгги янгиликлар

21:40Ҳасанбой Дўсматовда ғалаба, Холдаров эса... 0 19:16Фьюри Усик билан жанг режаси ҳақида гапирди 0 18:55Стерлинг реваншда О'Мэллини мағлуб этишига ишонмоқда 0 18:34Саудия клублари АПЛнинг 4 юлдузини нишонга олмоқда 0 18:13Колби Ковингтон Чарльз Оливейрани жангга чорлади 0 17:52Алжамэйн Стерлинг Мовсар Евлоевнинг "вызов"ига "ответ" қилди 0 17:31"Ролан Гаррос" wild card соҳиблари маълум бўлди 0 17:10ОКМК кеча тарихий ғалабага эришибди 0 16:50UFC чемпиони Лигани гонорар масаласида жиддий танқид қилди 0 16:29Дунёнинг иккинчи ракеткаси "Ролан Гаррос"ни ўтказиб юбориши мумкин 0 16:08Дана Уайт сентябрь ойида мухлисларни катта воқелик кутиб турганини эълон қилди 0 15:47"Реал" Ла Лигада 34 йиллик рекордни янгилади 0 15:26Илия Топурия жанг қачон деган саволга жавоб берди 0 15:05Гилберт Бёрнс Рўзибоевни мағлуб этган Бакли билан жанг қилишга рози бўлди 0 14:44Дунёнинг бешинчи ракеткаси ҳам 1/4 финалга чиқди 0

22 июн 21:20
Янгиликлар

Дзюдо

Хушхабар! Токиога 10 нафар дзюдочи боради. Олимпиадада жамоавий баҳсларда ҳам иштирок этамиз

Теглар :  ДзюдоОлимпиада
Халқаро дзюдо федерацияси томонидан Токио Олимпиадаси йўлидаги рейтинг очколари ҳисоблаб чиқилиб, тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақасига йўл оладиган лицензиантлар номи расман эълон қилинди.

Жаҳон чемпионатидан кейинги рейтинг ўринлари бўйича 9 нафар (7 эркак, 2 аёл) дзюдочимизнинг Токиога бориши кутилаётганди. Шунингдек, қитъавий квота ва жамоавий микст баҳсларига бериладиган йўлланмадан ҳам умидимиз йўқ эмасди. 

Бугун бироз аввал рейтинг ўринлари расман ошкор қилинди. Аввалдан кутилган дзюдочиларимиз Токио-2020 Олимпиадаси лицензиясини қўлга киритишди ва энг муҳими, биз умид қилган ҳолат ҳам рўй берди. Фарангиз Ҳожиевага қитъавий квота тақдим этилди. Энди Токиога 7 эркак ва 3 нафар аёл дзюдочи билан борамиз. 

Энг қувонарлиси, дзюдо ватанида ўтажак тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақаси жамоавий микст баҳсларида энди Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади. IJF 130 давлат орасидан бор йўғи 12 тасига ушбу имкониятни тақдим этди. Тарихда илк бор бу имкониятга эга бўлдик. 

Шунда Ўзбекистон дзюдо терма жамоасининг умумий лицензиялари сони 11 та (10 яккалик + 1 жуфтлик )га етди.

           

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг