UZ

Сўнгги янгиликлар

18:52Расман. UFC Абусупьян Магомедовнинг навбатдаги жангини эълон қилди + ПОСТЕР 0 18:25"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти 0 18:00Таэквондо терма жамоамиз Осиё чемпионати олдидан сўнгги ўқув-машғулот йиғинини бошлади + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 17:39Арина Соболенко Мадриддаги турнир антирекордини ўрнатди 0 17:14Оливейра Макгрегор ва Чендлер тўқнашуви учун захира жангчиси бўлмоқчи 0 16:40"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади 0 16:16Эдди Хирн: "Агар Канело вазн ўлчаш маросимида Де Ла Хойяни бир нарса қилиб қўйса, ҳайрон қолмайман" 0 15:45Матеуш Гамрот Чарльз Оливейра билан жанг қилмоқчи 0 15:16Порье Махачев билан жангдан сўнг фаолиятини якунлаши мумкин 0 14:44Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими? 0 14:16Петр Ян қачон Вера билан жангга тайёр бўлишини айтди 0 13:38Энди Маррей "Ролан Гаррос" учун рўйхатдан ўтди 0 13:13Ислам Махачев UFC 302 турнири постерига муносабат билдирди 0 12:45ЦСКА устози Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди? 0 12:14Илия Топурия пул ишлаш бўйича Роналду даражасига чиқиб олмоқчи 0

10 янв 09:39
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари

XVII ёзги Паралимпия ўйинлари учун медаллар жамланмаси дастури эълон қилинди

Халқаро Паралимпия қўмитаси 2024-йил Париж шаҳрида бўладиган XVII ёзги Паралимпия ўйинлари учун медаллар жамланмаси дастурини эълон қилди.

Унга кўра, Франция пойтахтидаги ўйинларда аёллар ўртасида 235 та медаллар жамланмаси ўйналади.

Бу Токио-2020дан 8 тага кўп. Бундан ташқари, ўйинларда камида 1859 нафар аёл спортчи иштирок этади, бу эса Токио-2020дан 77 тага кўп деганидир.

Париж-2024 да оғир турдаги ногиронлиги бўлган спортчилар учун кўпроқ мусобақалар ўтказилади.

Париждаги Паралимпия ўйинларида жами 4400 нафардан ортиқ бўлмаган спортчи иштирок этади ва спортнинг 22 тури бўйича 549 медаллар жамланмаси учун кураш олиб боради.

Халқаро Паралимпия қўмитаси аъзоларининг оғир турдаги ногиронлиги бўлган спортчилар учун рақобат имкониятларини кенгайтириш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаган ҳолда, бочча бўйича медаллар сони 7 тадан 11 тагача оширилади.

Дзюдо ва эшкак эшиш бўйича оғир ногиронлиги бўлган спортчиларга бериладиган медаллар сони ҳам ортади.

Халқаро Паралимпия қўмитаси барча бешта жамоавий спорт турлари бўйича мусобақа форматини стандартлаштирди. Энди барча жамоавий мусобақаларда 8 та жамоа иштирок этади.

Токиодаги муваффақиятли дебютдан сўнг бадминтон бўйича 16 та медал жамғармаси бўлади, бу Токио-2020дагидан 2 тага кўп.

Пара таеквондо бўйича медаллар сони 6 тадан 10 тага кўпаяди, шунингдек, иштирокчилар сони 66 фоизга ортади.

Боччада эркаклар ва аёллар учун 4 турдаги, шунингдек, 3 та аралаш дастур бўлади. Илгари фақат аралаш ёки очиқ мусобақалар ўтказиларди.

Рио-де-Жанейродаги ўйинларда илк бор иштирок этган пара каноэ ва пара триатлон спорт турлари бўйича медаллар сони мос равишда 10 ва 11 тага оширилади.

Пара енгил атлетика ва пара сузишда медаллар сони мос равишда 3 ва 5 тага камаяди. Шунингдек ушбу спорт турлари бўйича иштирокчилар сони ҳам қисқаради.

Медаллар жамланмаси Халқаро Паралимпия қўмитасининг Ижроия кенгаши томонидан Париждаги Паралимпия ўйинлари учун спортчилар квоталари маъқулланганидан кейин расман тасдиқланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг