UZ

Сўнгги янгиликлар

23:0734 йиллик орзу ушалди! Ўзбекистон - Жаҳон чемпионатида! 0 19:12Нассурдин Имавов навбатдаги жангини қаерда ўтказиши маълум бўлди 0 18:51Осиё Кубоги-2007 ғолиби: "Ўзбекистоннинг имкониятлари юқорироқ" 0 18:25Волкановски: "Миш-мишлар рост — бу Мовсар эмас" 0 18:02Оскар Де Ла Хойя Райан Гарсияга маслаҳат берди 0 17:39Пакьяо Мэйвезерни ўзининг энг яхши ТОП-5 рақиблари қаторига киритмади 0 17:17Сардор Рашидов Португалиядан қандай қилиб қайтган эди? 130 минг евро маош, Деку ва Қатарга ўтиш воқеаси ҳақида 0 16:53"Ҳеч қандай шубҳа йўқ". Кроуфорд Усик – Дюбуа реванши учун тахминини айтди 0 16:3020-0 рекордга эга рақибга Баҳодир Жалолов билан жангни маслаҳат беришди 0 16:06О’Мэлли: "Двалишвилини мағлуб этиш, UFC камарини қайтаришдан ҳам муҳимроқ" 0 15:45БАА футболи эксперти: "Космин ҳимоявий ўйинни яхши йўлга қўя олади, шу боис БААни мағлуб этишда қийналишингиз мумкин" 0 15:24Халқаро дзюдо федерацияси байроғи остида иштирок этадиган россияликларнинг Жаҳон чемпионати учун таркиби эълон қилинди 0 15:03UFC 316 турнирининг тўлиқ карди ва бошланиш вақти билан танишинг 0 14:42Алекс Перейра нима сабабдан фаолиятида танаффус олганини айтди 0 14:21ЖЧ-2026 саралаши. Осиё қитъасида бугун 9 та ўйин бор 0

24 янв 12:29
Янгиликлар

Бошқалар

ХХР раиси Пекиндаги олимпия обьектларини кўздан кечирди

Хитой 2022 йилги қишки Олимпиада ўйинларига тайёргарлик кўрмоқда.

Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин 2022 йил Пекинда бўлиб ўтадиган қишки Олимпиада ўйинлари ташкилотчилари билан навбатдан ташқари учрашув ўтказди. Хитой етакчиси қурилаётган обьектларни кўздан кечирди ва бюджетни режа асосида сарфлашга чақирди.


Си Цзиньпин ташкилотчилар қўмитаси ва унга жалб этилганлар ўз ишини лойиҳалаш ва қурилиш соҳасидаги замонавий дизайн асосида бажаришлари ҳамда бюджетни режасиз сарфламаслик ва Олимпиадага тайёргарлик жараёнида коррупцияга йўл қўймаслик кераклигини айтди.


"2022 йилги Олимпиада ўйинлари Чжанцзякоу ва Пекин учун ривожланиш йўлидаги туртки бўлиши керак. Маҳаллий ҳукумат ушбу спорт обьектлари мусобақадан сўнг ҳам ишлашда давом этишини таъминлаши лозим" - дейди ХХР раиси.


Пекин бунгача 2008 йилда ёзги Олимпиада ўйинларига мезбонлик қилган. 2015 йилда 2022 йилги қишки Олимпиада ўйинлари учун Чжанцякоу провинциясидаги Хэбэй ва Пекин шаҳарлари танланган. Шундай қилиб, Пекин ёзги ва қишки Олимпиада ўйинлари ўтказилган тарихдаги биринчи мамлакатга айланади.




Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг