UZ

Сўнгги янгиликлар

19:16Фьюри Усик билан жанг режаси ҳақида гапирди 0 18:55Стерлинг реваншда О'Мэллини мағлуб этишига ишонмоқда 0 18:34Саудия клублари АПЛнинг 4 юлдузини нишонга олмоқда 0 18:13Колби Ковингтон Чарльз Оливейрани жангга чорлади 0 17:52Алжамэйн Стерлинг Мовсар Евлоевнинг "вызов"ига "ответ" қилди 0 17:31"Ролан Гаррос" wild card соҳиблари маълум бўлди 0 17:10ОКМК кеча тарихий ғалабага эришибди 0 16:50UFC чемпиони Лигани гонорар масаласида жиддий танқид қилди 0 16:29Дунёнинг иккинчи ракеткаси "Ролан Гаррос"ни ўтказиб юбориши мумкин 0 16:08Дана Уайт сентябрь ойида мухлисларни катта воқелик кутиб турганини эълон қилди 0 15:47"Реал" Ла Лигада 34 йиллик рекордни янгилади 0 15:26Илия Топурия жанг қачон деган саволга жавоб берди 0 15:05Гилберт Бёрнс Рўзибоевни мағлуб этган Бакли билан жанг қилишга рози бўлди 0 14:44Дунёнинг бешинчи ракеткаси ҳам 1/4 финалга чиқди 0 14:23Goal АПЛда мавсумнинг энг яхши трансферлар рейтингини тузиб чиқди 0

17 июл 08:24
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари

ХХХ Бутунжаҳон ёзги Универсиада ўйинлари ғолиблари тантанали кутиб олинди

Хабарингиз бор, 3-14 июль кунлари Италиянинг Неаполь шаҳрида XXX Бутунжаҳон ёзги Универсиада ўйинлари ўтказилди.

Унда Ўзбекистон спорт делегацияси иккитадан олтин ва кумуш ҳамда тўртта бронза, жами саккизта медаль жамғарган ҳолда 112 та давлат орасида умумжамоа ҳисобида 19-ўринни эгаллади.

10 кун давом этган ушбу нуфузли мусобақада сайёрамизнинг 112 та давлатидан келган жами 5 971 нафар спортчи 18 та спорт тури бўйича 222 та медаллар жамланмаси учун баҳс олиб борди.

Кеча делегациямизнинг қолган аъзолари, универсиадада таэквондо ва дзюдо бўйича баҳсларда совриндор бўлган спортчиларимиз юртимизга қайтиб келди. Италиядан ёруғ юз билан қайтган вакилларимиз Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали тарзда кутиб олинди. Тадбирда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, тегишли федерациялар мутасаддилари, спортчиларнинг яқинлари, мухлислар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Кутиб олиш маросимида иштирок этган Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Ойбек Қосимов талаба спортчиларимизни ғалабалар билан қутлар экан, улардан келгусидаги нуфузли мусобақаларда ҳам шу каби зафарли юришлар кутилаётганини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, ёзги универсиадада дзюдочиларимиздан Диёра Келдиёрова (-52 кг), Ҳикматилло Тўраев (-73 кг) Муҳаммадкарим Хуррамов (-100 кг) ва Давлат Бобонов (мутлақ вазн) бронза медални ҳамда таэквондочимиз Ниёз Пўлатов кумуш медални қўлга киритган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг