UZ

Сўнгги янгиликлар

08:04Самбо. Осиё-Океания чемпионатининг учинчи кунида 18 та медаль! 0 07:43Шаҳрам Ғиёсов Мадримов - Кроуфорд кардида жанг қилиши мумкин 0 07:22Осиё чемпионатининг илк куни уч нафар таэквондочимизга мухлислик қиламиз! 0 07:01"Ювентус" - Италия Кубоги соҳиби! 0 21:40Ҳасанбой Дўсматовда ғалаба, Холдаров эса... 0 19:16Фьюри Усик билан жанг режаси ҳақида гапирди 0 18:55Стерлинг реваншда О'Мэллини мағлуб этишига ишонмоқда 0 18:34Саудия клублари АПЛнинг 4 юлдузини нишонга олмоқда 0 18:13Колби Ковингтон Чарльз Оливейрани жангга чорлади 0 17:52Алжамэйн Стерлинг Мовсар Евлоевнинг "вызов"ига "ответ" қилди 0 17:31"Ролан Гаррос" wild card соҳиблари маълум бўлди 0 17:10ОКМК кеча тарихий ғалабага эришибди 0 16:50UFC чемпиони Лигани гонорар масаласида жиддий танқид қилди 0 16:29Дунёнинг иккинчи ракеткаси "Ролан Гаррос"ни ўтказиб юбориши мумкин 0 16:08Дана Уайт сентябрь ойида мухлисларни катта воқелик кутиб турганини эълон қилди 0

04 июл 16:46
Янгиликлар

Тадбирлар

ХХХ ёзги Универсиада ўйинларининг очилиш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ

Италиянинг Неаполь шаҳридаги Сан-Пауло стадионида ХХХ ёзги Универсиада ўйинларининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Мазкур мусобақада 120 га яқин давлатдан 9000 нафарга яқин талаба спортчилар ёзги универсиада таркибидан ўрин олган 18 та спорт тури бўйича беллашади.

Ҳар икки йилда ўтказиладиган ушбу универсиадада 42 нафар ўзбекистонлик талабалар енгил атлетика, дзюдо, таэквондо WТF, бадиий гимнастика, теннис, спорт гимнастикаси, ўқ отиш ҳамда камондан отиш спорт турлари бўйича медаллар учун баҳс олиб боришади.

«Balich Worldwide Shоws» томонидан тайёрланган очилиш маросимига бутун дунё бўйлаб 1000 нафардан ортиқ ижрочи ва катта истеъдод соҳиблари таклиф этилган. Лойиҳа негизидаги тушунчалар Универсиада логотипининг «У» ҳарфига асосланади. Ушбу стадион дизайни Неаполда кутилаётган 120 дан ошиқ мамлакатдан келган университет спортчиларига икки йирик қўл узатиб тургандек таассурот уйғотади.

Наполи кўрфазига ўхшаб, Сан-Паоло стадиони меҳмондўстлик ва маданий ҳаётнинг ажойиб рамзи бўлиб қолишига астойдил ҳаракат қилинган.

Халқаро универсиада ва олимпиадаларнинг энг ҳаяжонли дақиқалари — ҳар бир мамлакат делегациясининг ўз байроғини баланд кўтариб мадҳия садолари остида чиқиб келиши. Қарийб 80 мингга яқин мухлислар билан тўлиб-тошган стадионга Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғини, дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасида Олимпия ўйинлари чемпиони, кўплаб халқаро турнирлар ғолиби Сухроб Турсунов баланд тутган ҳолда олиб кирди. 

Байроғимиз ортидан Ватан шарафини муносиб ҳимоя қиладиган, баҳсларда ўзбек фарзандлари ҳеч кимдан кам эмаслигини дунёга яна бир карра кўрсатадиган спортчилар, мураббий ва мутахассислар майдонга кириб келди.Тантали очилиш маросимида мусобақада делегациямизга раҳбарлик қилаётган жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев ҳамда мамлакатимизнинг Италиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Отабек Акбаров иштирок этди.

Шундай қилиб, ХХХ ёзги Универсиада ўйинлари бошланди. Мусобақаларда спортчиларимизга ғалаба ёр бўлишини тилаб қоламиз.

 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг