UZ

Сўнгги янгиликлар

17:31U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг Индонезияга қарши бошланғич таркиби маълум 0 17:17Богдан Гусков: "Бу номни эслаб қолинг" 0 16:55Канело яна Дмитрий Бивол билан реванш ҳақида гапирди 0 16:32"Наполи" "Реал" юлдузини ижарага олмоқчи 0 16:10Махачев Порьга ҳақида: "У афсона" 0 15:48Мадрид. Александр Зверев ғалабали юришини давом эттирмоқда 0 15:24Шумков: "Тез орада ўзбекистонлик жаҳон чемпиони билан IBA камари учун жанг қиламан" 0 15:02Кейн 2 та рекорд ўрнатди 0 14:40Собиқ UFC чемпиони жиу-житсу бўйича қора камар қўлга киритди + ФОТО 0 14:19Mutua Madrid Open. Соболенкога 183-ракеткани мағлуб этиш учун 150 дақиқа керак бўлди 0 13:57UFC'чилар ўқимасин! Майк Перри BKFC'да кечаги жанги орқали даҳшатли сумма ишлаб олди 0 13:35"Ливерпуль"нинг янги устози Салоҳнинг келажаги борасида бир қарорга келди 0 13:13Rizin 46. Илҳом Назимов рақибини техник нокаут эвазига мағлуб этди 0 13:02Россиялик мағлубияти йўқ боксчи допинг сабаб 6 йилга дисквалификация қилинди 0 12:41Ўзбекистоннинг ярим финалдаги рақиби ўзгарди. Индонезия билан ўйнамаймиз! 0

29 июл 13:10
Янгиликлар

Теннис, Дзюдо, Таэквондо

XXXI ёзги бутунжаҳон Универсиада ўйинларининг илк мусобақалари бошланди

Хабар берганимиздек, кеча Хитой Халқ Республикасининг Ченду шаҳрида XXXI ёзги бутунжаҳон Универсиада ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Айтиш лозим, Хитойда бошланган Универсиада ўйинларида дунёнинг 119 та давлатидан 5100 нафардан зиёд талаба-спортчилар 18 та спорт туридаги 269 та медаллар жамланмаси  учун баҳс олиб боради.

Мазкур Универсида мусобақаларида мамлакатимиз талаба-спортчилари 7 та спорт турида юртимиз шарафини ҳимоя қилмоқда. Таэквондо спорт туридан 14 нафар, дзюдо 14, гимнастика 3, теннис 6, енгил атлетика 7, ушу 5, қиличбозлик спорт турида 20 нафар спортчимиз медаллар учун кураш олиб бориши белгиланган.

Бугун, 29 июль куни Ченду шаҳридаги Универсиада шаҳарчасида терма жамоамиз учун ташкил қилинган "Ченду-2021” штабида Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг ўринбосари Шаҳрулло Махмудов терма жамоамиз аъзолари билан учрашди.  

Мулоқот давомида ташкилий масалалар муҳокама қилиниб, мусобақаларни юқори даражада бошлаш бўйича ҳар бир спорт тури бўйича режалар тайёрланиб умумлаштирилди. Спорт турлари бўйича мураббий ва мутахассисларнинг фикр-мулоҳазалари тнгланиб, зарур йўл-йўриқ ҳамда кўрсатмалар бериб ўтилди.

Бугун кун давомида 11 нафар спортчиларимиз мусобақаларда иштирок этишга киришади. Жумладан, теннис спорт турида Насиба Эсполова ва Омина Валиханова яккалик бахсининг дастлабки босқичида иштирок этса, ушу спорт турида Дарья Латишева нандао дастурида, Азиз Қаҳрамонов чангкуан дастурида чиқиш қилади. 

Универсиада ўйинларининг дзюдо мусобақаларида Фотимахон Турсунбоева 48 килограммда, Гулхаё Жураева  52 килограммда, Юляна Максетбаева 57 килограммда, Камолиддин Бахтиёров 60 килода, Абдураҳим Нутфуллоев 66 килода медаллар учун кураш олиб боради.

Тўлқин РЎЗИЕВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг