UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07"Даража борасидан ундан кучлиман". Стивенсон Ломаченкони қўрқоқликда айблади 0 18:45Фьюри Усикни ҳурмат қиладими? Боксчи жавоб берди 0 18:24"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи 0 18:01Фьюрининг отаси нима учун Усикнинг жамоадошига зарба берганини айтди 0 17:39Андрей Рублёв Римда 109-ракеткага ютқазди 0 17:17Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 16:55"Бавария" АПЛдан 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи 0 16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0 16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 1 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0

25 ноя 10:36
Янгиликлар

Кураш

Яккасарой туман прокурори кубоги учун кураш мусобақаси ўтказилди

Кураш – халқимизнинг гўзал қадриятларидан биридир.

Унинг гўзаллиги шундаки, у неча асрлар давомида шаклланди, такомиллашди, ақидалари умумбашарий фалсафа билан уйғунлашиб кетди. Пировардида, халқимиз маънавияти ва руҳиятининг таянч нуқталаридан бирига айланди.

Кураш – шунчаки спорт тури эмас, асл моҳиятини англайдиган кишилар уни тарбия мактаби деб аташади. Айни мактаб тарбияланувчилари, кураш  майдонида ҳалол беллашган полвонзодалар ҳеч қачон юртга хиёнат қилмайдилар, ёмон-салбий иллатларга қарши курашадилар. Ҳозирда миллий спортимиз бўлган курашни оммалаштириш, ривожлантириш, уни умуммиллий спорт турига айлантириш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда кураш тарғиботига қаратилган учрашувлар, турли мусобақалар ўтказиш муҳим аҳамиятга эга. 

Ўзбекистон Кураш Федерацияси ҳамда Тошкент шаҳар Яккасарой туман прокуратураси ҳамкорлигида Кураш бўйича ўсмирлар ва ўсмир қизлар ўртасида Яккасарой туман Прокурори соврини учун мусобақа ташкил этилди. Унда ўсмир қизлар 44, 57, 63 кг вазн тоифаларида ва ўсмирлар 60, 65, 71, 77, 83 кг вазн тоифаларида баҳс олиб бордилар. 

Кураш спорт турига ёшларни, хусусан қизларимизни кенг жалб этиш, улғайиб келаётган келажак авлод ўртасида миллий спортимизни янада оммалаштириш мақсадида энг енгил вазн тоифасида ҳам беллашувлар ташкиллаштирилди. Унда 44 кг вазнда Бектемир туманидан Абдуманнонова Зарина 1-ўринга, Миробод тумани вакили Баҳромова Самира 2-ўринга сазовор бўлдилар.   

Қолган натижалар қуйидагича  белгиланди:

Қизлар ўртасида 

57 кг.вазн тоифаси

1-ўрин Темирова Озода - Яккасарой тумани

2-ўрин Тангриева Мадина - Яккасарой тумани

3-ўрин Хуррамова Севинч - Мирзо-Улуғбек тумани

3-ўрин Алиходжаева Муниса - Чилонзор тумани.


+63 кг вазн тоифасида

1-ўрин Тўхтамишова Мохларойим – Яккасарой тумани

2-ўрин Тошпўлатова Парвона - Сирғали тумани 

3-ўрин Симкова Кристина – Мирзо-Улуғбек тумани

3-ўрин Нодирова Индира – Чилонзор тумани.

Ўсмирлар ўртасидаги беллашувлар жуда қизиқарли ва таассуротларга бой бўлди. Шуни мамнуният билан эътироф этиш жоизки, пойтахтимизнинг барча туманларидан бош соврин учун кураш олиб борган ёш иқтидор  эгалари  кураш усулларини маҳорат ва эпчиллик билан амалга ошириб, нафақат мусобақа ҳакамларининг, балки турнирни катта қизиқиш билан кузатиб борган кураш ихлосмандларининг олқишларига сазовор бўлдилар. Жумладан, мусобақада Чилонзор тумани шарафини ҳимоя қилган Дилшод Бобохонов ҳамда Яккасарой туманидан Самандар Ғайратов ва Дилшод Шукруллаевлар ёш умидли спортчилар қаторида мутахассислар эътирофига  эришдилар.  Ўсмирлар ўртасидаги натижалар қуйидагича белгиланди:

60 кг вазн тоифаси

1-ўрин Бобохонов Дилшод - Чилонзор тумани

2-ўрин Нурхонов Озод – Яккасарой тумани

3-ўрин Тошманов Нодир – Шайхонтоҳур тумани

3-ўрин Содиқов Акобир – Мирзо-Улуғбек тумани


65 кг вазн тоифаси

1-ўрин Ғайратов Самандар – Яккасарой тумани

2-ўрин Ғайбуллаев Машраб – Яккасарой тумани

3-ўрин Аловиддинов Бобур – Юнусобод тумани

3-ўрин Қурбонов Бауржан – Шайхонтоҳур тумани


71 кг вазн тоифаси

1-ўрин Шукруллаев Дилшод – Яккасарой тумани

2-ўрин Херхемадзе Исмоил – Олмазор тумани

3-ўрин Турдиев Меҳрож – Чилонзор тумани

3-ўрин Ҳасанов Тимур Яккасарой тумани


77 кг вазн тоифаси

1-ўрин Жўраев Темурбек – Яккасарой тумани

2-ўрин Абдураззоқов Беҳруз – Олмазор тумани

3-ўрин Юсупов Рустам – Юнусобод тумани

3-ўрин Амирбеков Шохжаҳон – Олмазор тумани


+83 кг вазн тоифаси

1-ўрин Мақсудов Маҳмуд – Яккасарой тумани

2-ўрин Тангриев Муҳаммадали – Яккасарой тумани

3-ўрин Эргашев Боймурод – Чилонзор тумани

3-ўрин Мадартов Фаррух – Чилонзор тумани.

Мусобақа якунида барча ғолиб ва совриндорлар мусобақа ташкилотчилари томонидан медаль ва  дипломлар билан тақдирландилар. Умид қиламизки,  ёш курашчиларимиз келажакда халқаро ареналарда Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, курашимиз довруғини оламга ёядилар. 

Ўзбекистон Кураш Федерацияси Матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг