UZ

Сўнгги янгиликлар

19:40Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради 0 19:19Арман Царукян Хабиб ва Махачевни солиштирди 0 18:58"Тайсон учун бу жанг хавфли бўлади" - Оскар де ла Хойя 0 18:37"Чемпионга ўхша". Волкановски Топурияга мурожаат қилди 0 18:15Тухель ЕЧЛда ғолиб бўлган тақдирда ҳам клубдан кетиши аниқ 0 17:52Диёра Келдиёрова: “Бор эътиборим Париж-2024 медалига қаратилган” 0 17:27UFC Машрабжон Рўзибоевга жанг таклиф қилган 0 17:04Ажойиб! Бадиий гимнастикачиларимиз гуруҳ машқида Париж-2024 йўлланмасини қўлга киритишди 0 16:48"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди 0 16:25Жозе Альдо нима учун ММАдаги фаолиятини тиклагани сабабини айтди 0 16:18Душанбе "Катта Дубулға" турнирига қуръа ташланди 0 16:02Париж-2024: Россиялик волонтёрлар учун аккредитацияга рад жавоби берилди 0 15:41Чарльз Оливейра Жастин Гэтжи билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 15:20Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдиндан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0 14:56Шахмат бўйича Ўзбекистон Олий лигаси якунланди: 15 минг доллар кимга насиб қилди? 0

09 окт 17:45
Янгиликлар

Футбол

Яман терма жамоаси устози: "Шомуродовни тўхтатишга ҳаракат қиламиз"

ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Ўзбекистон - Яман учрашувидан олдинги матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози Сами Ҳасан Ал Наш ва жамоа дарвозабони Салим Авад иштирок этишди.

"Биринчи навбатда матбуот анжуманига келганинглар учун раҳмат айтаман. Эртанги баҳс иккала жамоа учун ҳам муҳим. Эртага Ўзбекистоннинг устунлиги ўз мухлислари қаршисида ўйнашида. Биз олдинги икки ўйинда бўлгани каби яхши ўйнашга ва Тошкентдан ижобий натижа билан қайтишга ҳаракат қиламиз", - деди бош мураббий.

- Яман терма жамоаси сўнгги бор Тошкентга келганида Ўзбекистонга жиддий қаршилик кўрсатганди. Шундан кейин терма жамоа ўйин услуби, таркибида ўзгаришлар бўлдими?
- Бугунги кунда таркибимизда кўплаб ёшлар бор. ЖЧ-2022 саралашидаги дастлабки икки ўйинда 3 нафар тажрибали футболчилар ўйнай олишмади, улар эртага майдонга тушишади.

- Сиз Ўзбекистон терма жамоасини яхшилаб ўргангансиз, бунга шубҳа йўқ. Нима деб ўйлайсиз Ўзбекистон футболи ривожланишдан тўхтаганми ёки нотўғри йўналишда кетаяптими?
- Ўзбекистон ҳалигача Осиёнинг етакчи давлатларидан бири. Тўғри балки сўнгги ойларда жамоанинг ўйинида пасайиш бўлгандир, аммо барибир Ўзбекистон кучли жамоа ҳисобланади. 

- Элдор Шомуродов "Ростов" сафида ажойиб ўйин намойиш этмоқда ва кетма-кет голлар урмоқда. Эртага уни тўхтатиш учун нимадир ўйлаб қўйдингларми? Умуман Яман ҳимоявий ўйнайдими ёки ҳужумкор?
- Ўзбекистон терма жамоасида техник кучли бўлган футболчилар жуда кўп. Айнан Шомуродов ҳақида гапирадиган бўлсам, бўйи баланд бўлган, жисмонан кучли футболчи, айниқса жарима майдони ичида у тез ҳаракат қилади. Уни тўхтатиш учун қўлдан келганича ҳаракат қиламиз.

- Ўзбекистон терма жамоасида янги мураббий келганидан сўнг расмий ўйин ўтказгани йўқ. Рақибни қайси ўйинга қараб ўргандингиз?
- Ҳар бир жамоа рақибидан келиб чиқиб ўйнайди. Айтиб ўтдим, Ўзбекистон учун алоҳида ўйлаб қўйган тактикамиз бор.

"Беш йилдан буён Яманда чемпионат ўйинлари ўтказилмаяпти. Шу боис бизга қийин бўлади. Аммо ҳозирги бош мураббий яхши жамоа туза олган, эртага Яман футболи нималарга қодирлигини кўрсатмоқчимиз", - деди дарвозабон Салим Авад.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг