UZ

Сўнгги янгиликлар

19:20UFC 304 турнирининг асосий кардидан ўрин олган илк жанг маълум бўлди 0 18:52Расман. UFC Абусупьян Магомедовнинг навбатдаги жангини эълон қилди + ПОСТЕР 0 18:25"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти 0 18:00Таэквондо терма жамоамиз Осиё чемпионати олдидан сўнгги ўқув-машғулот йиғинини бошлади + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 17:39Арина Соболенко Мадриддаги турнир антирекордини ўрнатди 0 17:14Оливейра Макгрегор ва Чендлер тўқнашуви учун захира жангчиси бўлмоқчи 0 16:40"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади 0 16:16Эдди Хирн: "Агар Канело вазн ўлчаш маросимида Де Ла Хойяни бир нарса қилиб қўйса, ҳайрон қолмайман" 0 15:45Матеуш Гамрот Чарльз Оливейра билан жанг қилмоқчи 0 15:16Порье Махачев билан жангдан сўнг фаолиятини якунлаши мумкин 0 14:44Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими? 0 14:16Петр Ян қачон Вера билан жангга тайёр бўлишини айтди 0 13:38Энди Маррей "Ролан Гаррос" учун рўйхатдан ўтди 0 13:13Ислам Махачев UFC 302 турнири постерига муносабат билдирди 0 12:45ЦСКА устози Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди? 0

06 сен 18:53
Янгиликлар

Бошқалар

Яна 1 та олтин ва 3 та бронза! МДҲ ўйинларидаги медалларимиз сони роппа-роса 40 тага етди + Жадвал

Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида биринчи Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлик ўйинлари давом этмоқда.

Бугун мусобақанинг навбатдаги кунги беллашувлари давом этаётган айни шу дақиқаларигача Ўзбекистон спорт делегациясининг умумий медаллари сони роппа-роса 40 тага етди. Бугун терма жамоамизга 15-олтин медални Муҳаммад Камолов тақдим этди. Камолов 10 метр масофада пневматик тўппончадан ўқ отиш баҳсларида умумий 236.3 балл билан энг яхши натижа қайд этди. 234.2 балл тўплаган қозоғистонлик Никита Чирюкин кумуш медални қўлга киритган бўлса, беларуслик Иван Казак 214.3 балл билан бронза медалига сазовор бўлди. 

Қолган учта бронза медали терма жамоамиз ғазнасига корэш баҳсларида полвонларимиз томонидан туҳфа этилди. Муҳаммадкарим Каримов (80 кг), Умиджон Жалолов (90 кг) ва Асадбек Зокиров (120 кг) шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилишди. 

Айни шу дақиқаларда Россия терма жамоаси медаллар жамғариш бўйича катта фарқ билан пешқадамлик қиляпти. Мезбонлар 42 та олтин, 15 та кумуш, 14 та бронза, жами 71 та медални қўлга киритиб улгуришган. Кучли учликка Қозоғистон терма жамоаси 7 та олтин, 15 та кумуш, 27 та бронза медали билан якун ясаб турибди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
06 сен 20:09:09
Muhammad Yusuf
Ajoyib ajoyib
   
06 сен 19:47:53
Мухлис
Гап йўқ. Ўзбекистон жадвалда ўз ўрнини эгаллаб олди. 1-ўринни олиш энди қийин манимча.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг