UZ

Сўнгги янгиликлар

18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0 14:48Шахматчиларимиз Aktobe Open 2024 турнирининг 8-турида қандай натижа қайд этишди? 0 14:24Хабиб Нурмагомедов Тони Крооснинг сўнгги ўйини ҳақида фикр билдирди 0 14:01Дана Уайт кимни UFC P4P рейтинги етакчиси деб ҳисоблашини айтди 0

18 ноя 09:10
Янгиликлар

Бокс/ММА

Яна бир ўзбек боксчиси профессионал рингда фаолият олиб борадими?

Бир неча кун олдин интернет нашрларда иқтидорли боксчимиз Абдулҳай Шораҳматов профессионал рингда фаолиятини давом эттириши ҳақида хабарлар тарқалди.

Бу бўйича Абдулҳай сайтимиз билан боғланди ва ушбу янгилик юзасидан ўз муносабатини билдириб ўтди. 

"Келажакда албатта профессионал рингда фаолият олиб боришни мақсад қилиб қўйганман. Айни пайтда учта промоутерлик компанияси билан музокара олиб борилмоқда. Улардан бири "Queensberry Promotions" компаниясидир. Ҳозирча ушбу компания варианти маъқул келмоқда. Чунки, Френк Уоррен бошчилигидаги ушбу компания нуфузи жиҳатидан анча обрўли ҳисобланади. 

Бир неча кун олдин ОАВда проф рингга ўтишим ҳақида миш-мишлар пайдо бўлди. Аммо, бу ҳозирча тасдиқланмаган хабар. 

Ҳаваскор боксда катта натижаларга эришмаган бўлсамда, мухлисларим кўп экан, ўзим буни билмагандим. Ижтимоий тармоқлар орқали, шунингдек телефон орқали қўнғироқ қилиб бу борада кўп саволлар беришмоқда. Уларнинг ҳар бирига вазиятни тушунтиришга тўғри келмоқда.

Бу борада янгилик бўлиши билан Olamsport.com сайтига маълумотларни тақдим этамиз", - деди Абдулҳай Шораҳматов.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
18 ноя 13:25:05
Boks boks
Шорахматовга омад ёр булсин хакикий чемпион
   
18 ноя 11:42:29
Angren.
Ха Абдулхай 56 кг даги чемпионларимиздан хеч бир жавхада кам эмас. Терма жамоада биринчи ракамга айланишини хаттоки биз мухлислар хам бир неча йиллар давомида кутган эдик. Проф.га утиш бу жудаям тугри карор.
   
18 ноя 11:18:27
Bek
Абдулхай Шорахматов жуда кучли боксчи. Лекин хаваскор имкониятини узоқ кутди ва афсус бу имконият унда бўлмади. Лекин унга берилган ҳар қандай имкониятдан деярли 100 фоиз фойдалана олди. Абдулхайга проф боксда омад тилаймиз ва албатта у ўз сўзини айта олишига ишонамиз.
   
18 ноя 10:29:06
Dilshot Solihov
Soyada qolgan quyosh. Omadini bersin .
   
18 ноя 10:22:27
Алиёр Юльчиев
Перспективный боксер хурмат киламан Абдулхайни, Аллох уз панохида асрасин!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг