UZ

Сўнгги янгиликлар

07:37WBC рейтинги янгиланди 0 22:15Хабаровскдаги халқаро турнир: Барча боксчиларимизда ғалаба! 2 19:42Украина терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби аниқ 0 19:21Майк Тайсон: "Ҳеч қандай сценарий йўқ, шунчаки Жейк Полни нокаут қиламан" 0 19:00Том Аспиналл камарини ўз уйидаги турнирда ҳимоя қилади 0 18:39"Ян билан жангимиз ғолиби чемпионлик учун октагонга чиқиши керак" - Вера 0 18:18ЎФА тасдиқлади. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Янги Зеландияга қарши ўйнайди 0 17:57"Мен у учун жуда йириклик қиламан" - Масвидаль Конор Макгрегор ҳақида 0 17:36Александр Усик 40 ёшгача жанг қилмоқчи 0 17:15Тарихда илк бор "Мастерс" 1/2 финалида икки чилилик ўйнайди 0 16:54Тонали – АПЛда мавсумнинг энг омадсиз трансфери 0 16:33Саудиядагилар Бивол-Бетербиев жангини қачон ўтказмоқчи? 0 16:12Кубаро Ҳакимова яна Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! 0 15:51Ибрагимович Усикка қарши жанг қиладиган Фьюрига маслаҳат берди 0 15:30Тьяго Алькантара Каталонияга қайтиши мумкин 0

11 сен 16:49
Янгиликлар

Футбол

Янги клубга кўчиб ўтган Одил Аҳмедов билан интервью

Теглар :  Одил Аҳмедов
Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов Хитойнинг "Тяньцзинь Тэда" клубига кўчиб ўтганидан хабарингиз бор.

Биз ҳамюртимиз билан боғланиб бир нечта саволлар билан мурожаат қилдик.

- Очиғи, "Шанхай СИПГ"дан кетишингиз кутилмаган ҳолат бўлди. Асосий таркиб футболчиси эдингиз. Нима Сизни клубдан кетишга мажбур қилди?

- Футболда ҳар хил вазиятлар, ҳар хил сюрпризлар бўлади. Шу боис ҳамма нарсага тайёр туришимиз керак. Чиндан ҳам "Шанхай СИПГ"дан кетишим кутилмаганда содир бўлди. Бу ҳақда кўп тўхталмоқчи эмасман.

- Барибир аниқ сабабини айтмадингиз. Сизга араб клубларидан ҳам таклифлар бор эди. Нима учун айнан аутсайдер клубдан бўлган таклифни қабул қилдингиз?

- Тўғри, араб клубларидан таклифлар бор эди. Аммо "Шанхай СИПГ" билан шартномам борлиги учун иккала клуб келишган ҳолда бу қарорга келишди. Ҳозирги пандемия даврида бошқа мамлакатга учиб боришнинг ўзи қийин. Шу боис ҳам "Тяньцзинь Тэда"га ўтдим.

- Шартнома қанча муддатга имзоланган?

- Шартномада жуда ҳам кўп бандлар бор. Шу боис унинг муддатини айта олмайман.

- Бу жамоада узоқ қолиб кетмайсиз деган умиддамиз... Режаларингиз қандай?

- Юқорида айтганимдек футболда олдиндан ҳеч нарсани режа қилиб бўлмайди. Чунки сиз режа қилганингиз билан ёки клуб, ёки ўзингиз хоҳламай қолишингиз мумкин. Шу боис ҳозирча ҳеч қандай режа йўқ. Айни пайтда "Тяньцзинь Тэда"да ўйнаб, вазиятни ўнглашга ҳаракат қиламан.

- Шанхай клубида ўтказган мавсумларингиз ҳақида умумий хулосаларингиз қандай?

- "Шанхай СИПГ" сафида 4 йил фаолият олиб бордим. Ажойиб мавсумларни ўтказдим, чиройли шаҳар, аҳил жамоа. Бу клуб билан Хитой чемпиони бўлдим, кумуш ва бронза медалларни ҳам қўлга киритдим. Клубдан фақат яхши хотиралар қолди. Барча футболчилар ва мураббийларга раҳмат айтаман.

- Шу давр мобайнида Шанхайда бир неча мураббий қўл остида ўйнадингиз. Айнан қайси мураббий даврида мазза қилиб тўп тепдингиз?

- Бу клубга мени Андре Виллаш Боаш таклиф қилганди. Айнан шу мураббий қўл остида маза қилиб футбол ўйнаганман. Виллаш Боаш ҳозирга қадар бирга ишлаган мураббийларим ичида энг зўри.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг