UZ

Сўнгги янгиликлар

18:01Қўқон шаҳрида ўсмирлар ўртасида респубика турнири бўлиб ўтди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 17:39Теренс Кроуфорд Усик-Фьюри жангига муносабат билдирди 0 17:18"Реал" Крооснинг ўрнига кимни олиб келмоқчи? 0 16:57IBF Усик камарини сақлаб қолиши мумкинлигини маълум қилди, лекин... 0 16:35"Бургут" клуби яна тўрт нафар хоккейчини клубга қўшиб олганини эълон қилди + ФОТО 0 16:22Бокс бўйича лицензион турнирга қуръа ташланди. Вакилларимиз кимларга қарши бошлашади? 0 16:13Илия Топурия Ислам Махачев билан жанг учун шартини айтди 0 15:51"Арсенал" Артета билан шартномани узайтиради 0 15:28Жо Жойс ва Дерек Чисора ўртасидаги жанг санаси аниқ бўлди 0 15:07Қирғиз Республикаси жаҳон чемпионатлари тарихидаги илк медалини қўлга киритди 0 14:46Маҳмуд Мурадов қизалоғи ва қайлиғи билан Чехияда вақт ўтказмоқда + ФОТО 0 14:25Бенземага Франциядан харидор чиқди 0 14:04Илия Топурия қачон октагонга қайтмоқчи эканлигини айтди 0 13:43Россия конькида югурувчилар иттифоқи президенти Семериковнинг Ўзбекистон фуқаролигини олиш жараёнига муносабат билдирди 0 13:22Гроссмейстерларимиз сони яна биттага кўпайди, Ўзбекистонда улар энди 29 нафар! 0

25 авг 22:35
Янгиликлар

Бокс/ММА

Янги раҳбарият сайлови, ҳисобот ва янги логотип лойиҳаси. Ўзбекистон бокс федерациясининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди

Бугун, 25 август куни Миллий Олимпия қўмитасида Ўзбекистон бокс федерациясининг навбатдаги ҳисобот-сайлов конференцияси ташкил этилди.

Ушбу конференцияда Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазири Адхам Икрамов, Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов, Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов, Давлат божхона қўмитаси раиси Акмалхўжа Мавлонов, Ўзбекистон бокс федерацияси ижроқўми аъзолари, федерациянинг ҳудудий бўлимлари раҳбарлари, бокс фахрийлари ҳамда хорижлик мутахассислар ҳам иштирок этишди.

Ҳисобот-сайлов конференцияси кун тартибидан қуйидаги масалалар ўрин олганди:

Ўзбекистон бокс федерациясининг 2018-2022-йилларда амалга оширган ишлари юзасидан ҳисобот,

Ўзбекистон бокс федерацияси раҳбарияти ва раҳбар органларига янги номзодларни сайлаш,

Ўзбекистон бокс федерацияси Уставининг янги таҳрири ва янги логотипини тасдиқлаш.

Конференция аввалида Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов сўзга чиқди ва ортда қолган тўрт йил ичида амалга оширилган ишлар ҳақида гапирди. 


Шундан сўнг Муроджон Мамадалиев Ўзбекистон бокс федерациясининг 2018-2022-йилларда амалга оширган ишлари юзасидан ҳисоботни тақдим этди. Унда ўзбек боксчиларининг ортда қолган йиллар давомида эришган ютуқлари, қилинган ишлар, молиявий масалалар бўйича ахборот берилди. 


Шунингдек, Конференцияда бокс бўйича ёшлар ва миллий терма жамоаларнинг ҳам сўнгги 5 йилда эришган ютуқлари бўйича маълумотлар берилди. Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси сўнгги йилларда қуйидагича натижа қайд этган: 

2018 йил – 32 та олтин, 23 та кумуш, 25 та бронза,

2019 йил – 26 та олтин, 21 та кумуш, 48 та бронза,

2020 йил – 4 та олтин, 1 та кумуш, 3 та бронза,

2021 йил – 29 та олтин, 17 та кумуш, 27 та бронза,

2022 йил (биринчи ярим йиллик) – 45 та олтин, 21 та кумуш, 25 та бронза.

Кун тартибидан ўрин олган навбатдаги масала – Ўзбекистон бокс федерацияси раҳбарияти таркибини сайлаш бўлди. Бунда Конференцияга таклиф этилган 50 нафар делегат сайлов жараёнида фаол иштирок этишди.

Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига Полатов Сакен Джетебаевич номзоди илгари сурилди ва делегатлар томонидан бир овоздан маъқулланди. Шундай қилиб С.Полатов ушбу лавозимга навбатдаги муддатга сайланди.


Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг ўринбосари лавозимига Давлат божхона қўмитаси раиси Мавлонов Акмалхўжа Юсупович номзоди илгари сурилди. Делегатлар томонидан ушбу номзод ҳам бир овоздан маъқулланди.



Навбатдаги сайлов жараёни федерация Бош котиби лавозими учун ўтказилиб, бу лавозимга Тиллабоев Шоҳид Гаппаржонович номзоди тавсия этилди. Сайлов натижаларига кўра Ш.Тиллабоев бир овоздан Ўзбекистон бокс федерацияси Бош котиби лавозимига сайланди.


Шундан сўнг Сакен Полатов сўзга чиқиб, олдинда турган режалар ҳақида гапирди. 

Ҳисобот-сайлов Конференцияси якунида Спортни ривожлантириш вазири Адхам Икрамов сўзга чиқиб, янги сайланган бокс федерацияси раҳбарларига ушбу масъулиятли вазифаларда муваффақият тилади.

Конференция якунига етгач, Ўзбекистон бокс терма жамоасининг янги мураббийлар штаби расман таништирилди ва улар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. 


Тадбирдан видео ва суратларни томоша қилинг.






Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг