UZ

Сўнгги янгиликлар

23:50Жаҳонгир Жумаев таниқли UFC собиқ жангчисини илк раунддаёқ нокаутга учратди! 0 23:20Жангига Ўзбекистонда тайёрланган Сергей Ковалёв Фьюри-Усик кардида рингга чиқди 0 23:10Тайсон Фьюри Александр Усикга қарши! ОНЛАЙН 0 20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0 16:21Светлана Осипова ва Диёрбек Тўхлибоев ҳам Осиё чемпионати шоҳсупасига кўтарилди 0

21 янв 16:39
Янгиликлар

Бокс/ММА

Янги раис, мураббийлар билан учрашув ва Алишер Авезбаев. Ўзбекистон бокс федерацияси раҳбариятининг Қорақалпоғистонга сафари якунланди

Хабар бериб ўтганимиздек, Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси раиси ўринбосари, Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қорақалпоғистон Республикасига борди.

Ушбу сафардан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистон бокс федерациясининг Қорақалпоғистон бўлинмасига янги раис тайинлашдан иборат эди. Бўлинмага Бахтиёр Панаев раис этиб тайинлангани ҳақида Ўзбекистон бокс федерациясининг расмий сайти ва ижтимоий тармоқдаги саҳифалари орқали хабар бердик.  

Қорақалпоқ заминига ташриф давомида Сакен Полатов Нокис Олимпия резервлари коллежига ҳам бориб, у ердаги мураббий ва ёш спортчилар билан учрашди. Учрашув давомида Республика бокси ривожига тўсиқ бўлаётган муаммолар ўртага ташланди, мураббийлар олдидан юзага келган муаммолар ҳақида гапириб беришди. 



Раҳбарият бундай муаммолар босқичма-босқич бартараф этилишини, режа асосида Республикада фаолият олиб бораётган шифокорлар, ҳакамлар, мураббийлар малакасини ошириш учун турли семинарлар ташкил этилиши ҳақида сўз борди. 

Шундан сўнг мутасаддилар Қорақалпоғистон бокс маркази барпо этиладиган жойга бориб, ташкилий масалаларни муҳокама қилишди.


Нукус шаҳридаги 2-болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг машғулотлар зали ҳам меҳмонларда яхши таассурот қолдирди.

Дарвоқе, мазкур сафар давомида Осиё ўйинларида чемпион бўлган қорақалпоғистонлик боксчи Алишер Авезбаев ҳам ишчи гуруҳ вакилларига ҳамроҳлик қилди. Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати Қорақалпоқ боксининг яқин ўтмишдаги юлдузи, собиқ боксчимиз билан интервью ташкил этди. Яқин кунларда ушбу интервьюни ўқишингиз мумкин бўлади.

Шу тариқа, Ўзбекистон бокс федерацияси вакилларининг Қорақалпоғистон Республикасига қилган сафари ниҳоясига етди. 



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг