UZ

Сўнгги янгиликлар

08:25Азамат Нуфтиллаевнинг навбатдаги жанг санаси маълум. Ҳамюртимиз Парижда жанг қилади! 0 08:04U23 Осиё Кубоги финалидаги рақибимиз - Япония! 0 07:43Мадрид "Мастерс". Надаль 3-даврада 3 соату 3 дақиқалик учрашув ўтказди 0 07:22Нурсултон Рўзибоев UFC'даги навбатдаги жангини ўтказиш мақсадида АҚШга етиб борди + ФОТО 0 07:01Осиё ва Океания Кубоги. Ўзбекистон U-18 терма жамоаси 1/2 финалда БААни тор мор қилди 0 21:13Ўзбекистон тарихда илк бор Олимпиаданинг футбол баҳсларида иштирок этади! 0 18:17"UFC Тошкентга келишига умид қиламан" - Богдан Гусков 0 17:55"Агар ММА бўлмаганида, мен отам каби қурувчи бўлардим" - Арман Царукян 0 17:31U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг Индонезияга қарши бошланғич таркиби маълум 0 17:17Богдан Гусков: "Бу номни эслаб қолинг" 0 16:55Канело яна Дмитрий Бивол билан реванш ҳақида гапирди 0 16:32"Наполи" "Реал" юлдузини ижарага олмоқчи 0 16:10Махачев Порье ҳақида: "У афсона" 0 15:48Мадрид. Александр Зверев ғалабали юришини давом эттирмоқда 0 15:24Шумков: "Тез орада ўзбекистонлик жаҳон чемпиони билан IBA камари учун жанг қиламан" 0

04 апр 13:01
Янгиликлар

Бокс/ММА, Бокс рейтинги

Янгиланган WBA рейтингидан 8 боксчимиз жой олди. Мадримов чемпион, 3 нафари 1-ўринда!

Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBА) март ойи якунларига кўра янгиланган рейтингни эълон қилди.

Ушбу рейтингдан 8 нафар боксчимиз ўрин олган. Февраль ойи рейтингида 1-ўринни эгаллаб турган Исроил Мадримов ҳозирда WBA чемпиони. Биринчи ўриндан америкалик Вержил Ортиз жой олган. Исроилга чемпионлик жангида ютқазган россиялик Магомед Курбанов 6-поғонани банд этган. Жермалл Чарло эса нафақадаги чемпион мақомида бўлиб турибди.    

Рўйхатда янги ном - Муҳаммад Шеховни кўриш мумкин. Бухоролик боксчимиз жангларини асосан Россияда ўтказади. Ўша ерда жангларга тайёргарлик кўради. Барча расмий рейтингларда Ўзбекистон номидан рингга чиқади. 


Рейтингдаги ўзбек боксчилари:

Ҳасанбой Дўсматов - (минимал вазн) 1-ўрин (ўтган ойда 2-ўрин;)

Муроджон Аҳмадалиев (биринчи ярим енгил вазн) - ўтган ойдаги сингари 1-ўрин;

Муҳаммад Шехов (биринчи ярим енгил вазн) - 10-ўрин

Отабек Холматов (ярим енгил вазн) - 4-ўрин (у ўтган ойда 1-ўринда эди;)

Ботир Аҳмедов (супер енгил вазн) - 7-ўрин (ўтган ой ҳам 7-ўринда эди);

Шаҳрам Ғиёсов (яримўрта вазн) - ўтган ойдаги сингари 1-ўрин;

Исроил Мадримов (супер ярим ўрта вазн) - вазн чемпиони;

Бектемир Мелиқўзиев (супер ўрта вазн) - 5-ўрин (ўтган ой ҳам 5-ўринда эди).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг