UZ

Сўнгги янгиликлар

15:02"Челси" А Сериядаги ҳужумчи учун 90 млн евро ва Лукакуни таклиф қилади?! 0 14:39Бетербиев Бивол билан жанг қолдирилиши ҳақида: "Шифокорлар туриб олишди" 0 14:17Бугун Goygol Cadet European Cup турнирида яна икки ёш дзюдочимизга мухлислик қиламиз 0 13:55Бивол Бетербиев билан қодирилган жанг ҳақида фикр билдирди 0 13:31Месси фаолиятида илк бор битта ўйинда ассистлар сони бўйича пента-трик қайд этди! 0 13:10Жонс октагонга қайтиш санаси ҳақида гапирди 0 12:48Австрия ва Швейцария қўшҳоким, Ўзбекистон эса... 0 12:27WBO Oriental камари соҳиби Олимжон Назаров ҳамда Абдурасул Исмоилов тарозидан ўтишди, бугун Кореяда жанг + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 12:25Дмитрий Бивол 1 июнь куни энди кимга қарши жанг қилиши маълум бўлди 0 12:02«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин 0 11:39Тайсон Фьюри Усикка қарши жанг учун Ар-Риёдга етиб келди + ФОТО 0 11:17UFC 301 турнирида бонус қўлга киритган спортчилар номи аниқ бўлди 0 10:55Бугун Бразилияда ўтказилган UFC 301 турнирининг барча натижаси битта саҳифада 0 10:34МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик 0 10:13Бугун Душанбе "Катта Дубулға" турнирида оғир вазнли дзюдочиларимизга мухлислик қиламиз 0

31 июл 15:25
Янгиликлар

Бошқалар

Янгилик: касбий (ижодий) имтиҳонларнинг шаффоф ўтишини таъминлаш мақсадида рақамлаштириш тизими жорий қилинмоқда

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида касбий (ижодий) имтиҳонларнинг шаффоф ўтишини таъминлаш мақсадида рақамлаштириш тизими жорий қилинмоқда.

2022/2023-ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети (ЎзДЖТСУ)да спорт турлари бўйича касбий (ижодий) имтиҳонларда инсон омилининг таъсирини кескин камайтириш, имтиҳонларнинг шаффоф ўтишини таъминлаш мақсадида рақамлаштириш тизими жорий этилади.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозим, бундай тизим олдин ҳеч бир олий таълим муассасасида жорий қилинмаган. Илк маротаба ушбу тизим ЎзДЖТСУда амалиётга татбиқ этилмоқда.

Хусусан, ҳар бир спорт таълим йўналиши бўйича Комиссия таркиби аъзолари 4-8 нафаргача бўлади. Комиссия раиси ва аъзолари планшет билан таъминланади. Улар вазирлик томонидан яратилган махсус дастур асосида абитуриентларнинг ЖШШИР коди орқали касбий (ижодий) имтиҳон натижаларини имтиҳон вақтида тўғридан-тўғри тизимга киритади. Комиссия раиси аъзолар томонидан киритилган натижа ва қўйилган баҳоларни кўриб чиқиб тасдиқлайди. Комиссия раиси томонидан абитуриентларнинг касбий (ижодий) имтиҳон натижалари тасдиқланган вақтда абитуриент телефон рақамига СМС орқали натижа ва баҳолари келиб тушади. Бу эса баҳони турли йўллар билан ўзгартириш имконини бермайди.

Электрон ахборот тизимида ҳар бир абитуриент ҳақида маълумотдан тортиб, жамғарган балларигача сақланади. Шунингдек, имтиҳон жараёнларининг шаффоф ва адолатли ўтиши учун касбий (ижодий) имтиҳон бўладиган объектлар 40 дан ортиқ кузатув камералари билан жиҳозланган. Абитуриент ва уларнинг яқинлари томонидан эътироз билдирилган тақдирда ёки бошқа ҳолатларда комиссия аъзолари ўрганиб чиқиши учун имкониятлар мавжуд.

Бундан ташқари, абитуриентларнинг яқинлари имтиҳон ўтказилиш жараёнини онлайн кузатиб бориш учун касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган ҳудудларда электрон мониторлар ўрнатилади. Шунингдек, касбий (ижодий) имтиҳон жараёнлари imtihon.jtsu.uz веб-сайти орқали тўғридан-тўғри трансляция қилинади. Шу билан биргаликда ахборот хавфсизлигини таъминлаш мақсадида барча маълумотлар Узтелеком акциядорлик компанияси махсус базасида сақланади.

Албатта бу каби тизимнинг яратилиши иқтидорли спортчиларни саралаб олиш, билимли ёшларнинг меҳнатларини юзага чиқишида катта ёрдам беради ва абитуриентларнинг ўзига бўлган ишончини янада оширади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг