12 июл 11:57
Янгиликлар
Теннис
Янник Синнер илк бор "Катта Дубулға" турнири 1/2 финалига чиқди
"Уимблдон" турнирининг эркаклар ўртасидаги баҳсларида 1/4 финал ўйинлари ўтказилиб, ярим финалчилар аниқланмоқда.
Мусобақанинг 1/4 финал босқичида жаҳоннинг 8-ракеткаси италиялик Янник Синнер АТР рейтингида 92-ўринни эгаллаб турган россиялик Роман Сафиуллинга қарши баҳс олиб борди.
Икки соату 17 дақиқа давом этган учрашувда Янник рақибини тўрт сет натижасига кўра мағлуб этди - 4/4, 3/6, 6/2, 6/2. Теннисчилар бунгача бир маротаба тўқнаш келишган ва ўшанда ҳам италияликнинг қўли баланд келган эди.
Янник Синнер фаолиятида илк бор "Катта Дубулға" турнири ярим финалига чиқди. Энди у финал чиптаси учун Новак Жоковичга қарши баҳс олиб боради.
Ҳавола :
Манба : gotennis
Фикрлар