UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

22 ноя 22:44
Янгиликлар

Каратэ

Япон спорт ҳафталигига атаб матбуот-анжумани ўтказилди

Теглар :  Каратэ
Хабар берганимиздек, айни кунларда юртимизда япон спорт ҳафтилиги ўтказилмоқда.

Ушбу ҳафталик доирасида спортнинг теннис, стол тенниси, каратэ турлари бўйича япониялик тажрибали мутахассислар ўз билимлари билан ўроқлашади. Бугун пойтахтимиздаги “Tashkent City Palace” меҳмонхонасида ОАВ вакиллари учун мазкур тадбирларга бағишланган матбуот-анжумани ташкил қилинди. Унда Осиё каратэ федерацияси биринчи вице-президенти, Ўзбекистон каратэ миллий федерацияси раҳбари Алам Муллаев, Япониядан ташриф буюрган каратэ мутахассислари Макото Хосая, Рёсуке Шимизу ва Шинжи Нагаки, маҳаллий мураббийлар ва журналистлар иштирок этишди. 

“Япон спорт ҳафталиги терма жамоамиз спортчи ва мураббийларининг маҳоратлари янада ошишида хизмат қилади. Мутахассислар билан белгиланган режа асосида семинар ва машғулотлар олиб борилмоқда. Бундай тадбирларнинг ташкил қилиниши Токио Олимпиадасига тайёргарлик йўлида жуда катта фойда бериши, шубҳасиз”, – деди Алам Муллаев.

Анжуман давомида журналистлар ҳам ўзларини қизиқтирган саволлари билан мурожаат қилиб, ҳафталик доирасида олиб борилаётган ишлар борасида атрофлича маълумотга эга бўлишди. “Токио сари йўл” шиори остида ўтаётган мазкур ҳафталик 27 ноябрга қадар давом этади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг