UZ

Сўнгги янгиликлар

00:07Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради 0 23:50Жаҳонгир Жумаев таниқли UFC собиқ жангчисини илк раунддаёқ нокаутга учратди! 0 23:20Жангига Ўзбекистонда тайёрланган Сергей Ковалёв Фьюри-Усик кардида рингга чиқди 0 23:10Тайсон Фьюри Александр Усикга қарши! ОНЛАЙН 0 20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0

13 июл 09:39
Янгиликлар

Бошқалар, Токио-2020

Япония элчихонаси вакиллари МОҚда меҳмон бўлишди

Хабарингиз бор, роппа-роса 1 йилдан сўнг Япония пойтахти Токио шаҳрида XXXII ёзги Олимпия ўйинлари старт олади.

Айни пайтда мазкур мусобақага ҳар томонлама қизғин ҳозирлик кўрилмоқда. Бугун Миллий олимпия қўмитасига Олимпиадага ҳамкорликда тайёргарлик кўриш масалалари бўйича Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонаси мутасаддилари ташриф буюришди. Меҳмонларни МОҚ президенти Рустам Шоабдураҳмонов кутиб олди. 

Ташриф давомида Япониянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчисининг ўринбосари Суда Ацуши йўлга қўйилиши кутилаётган лойиҳалар ҳақида гапириб берди.

“Юртингизда куни кеча нишонланган “Олимпия куни”ни кўриб лол қолдим. Тадбир жуда ҳам юқори савияда ташкиллаштирилди. Дарҳақиқат, Токиода Олимпиадага жуда катта тайёргарлик кетяпти ва қизиқиш ҳам шунга яраша юқори. Оддий мисол, ўтган ҳафта Олимпиада очилиш маросими учун сотувга чиқарилган чипталар бир неча соатлар ичида ҳарид қилиб бўлинди. Яқинда Токио Олимпиадаси ташкилий қўмитасининг вице-президенти Тошиаки Эндо Ўзбекистонга ташриф буюриб, Миллий олимпия қўмитаси фаолияти, ўзбекистонлик спортчиларнинг Олимпиадага тайёргарлигини кўздан кечирган эди. Жаноб Эндонинг ташрифи давомида ниҳоясига етмай қолган музокаралар бор. Ўйлайманки, қолган ишларни яқин орада ҳал қиламиз. Ўзаро ҳамкорлик йўлида биз дзюдо, каратэ, волейбол каби спорт турлари бўйича япониялик мутахассисларни Ўзбекистонга жўнатишга тайёрмиз”, – деди Суда Ацуши.

Ўз навбатида Рустам Шоабдураҳмонов ҳам бундай кенг қамровли ҳамкорлик борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Бундай ажойиб ҳамкорлик таклифи учун катта раҳмат сизга. Таклифингиз мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар ва спортимизнинг келажакдаги ривожи учун жуда муҳим. Албатта, сизнинг ёрдамингиз ва қўллаб-қувватлашингиз ҳам мақсад сари етишишда ас қотади. Ушбу лойиҳа бўйича Япония элчихонаси ва МОҚ ўртасида ишчи гуруҳ ташкил қилсак-да, имкон қадар тезроқ фаолиятни бошласак. Ҳақиқатдан ҳам япон миллий спорт турлари саналган дзюдо ва каратэ буюк тарихга эга. Бизнинг бу борада ўрганадиган жиҳатларимиз кўп. Ишлаб чиқадиган дастуримизда ўқув-машғулот йиғинларини ташкил қилиш, етакчи мураббий ва спортчилар, шунингдек, спорт тиббиёти ҳамда фармакология йўналишлари бўйича мутахассисларимизнинг ўзаро тажриба алмашиши ҳам мақсадга мувофиқ. Қилиниши керак бўлган шу каби ишларимизни яхши йўлга қўйиб олсак, кўзланган натижага эришишимиз осон бўлади”, – деди Рустам Шоабдураҳмонов.

Учрашув мобайнида томонлар Токио Олимпиадасига тайрёргарлик босқичлари, ўзаро истиқболли лойиҳалар ва бошқа қатор масалалар бўйича музокара олиб боришди.



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг