UZ

Сўнгги янгиликлар

14:36Жасурбек Жайсунов - Осиё чемпиони! 0 14:15"Барселона" Хавини истеъфога чиқарса қанча товон пули тўлайди? 0 13:54UFC Fight Night 241 турнири жангчилари тарозига чиқишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 13:33Рим WTA 1000 турнирининг жуфтлик баҳсларида финалчилар аниқланди 0 13:12Астанада давом этаётган “Элорда кубоги”да финал жанглари бошланди 0 12:51"Бавария"ни бошқариш учун ягона номзод қолди 0 12:30Ислам Махачев Конор Макгрегор билан жангга тайёрлигини айтди 0 12:09Шандонг спорт университети билан ҳам ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди 0 11:48Стол тенниси. Париж-2024 Олимпиадаси учун ўтказилаётган лицензион турнирнинг илк кунги натижалари + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 11:27Юрген Клопп "Ливерпуль"даги фаолиятини сарҳисоб қилди 0 11:06Усик ўзи учун рекорд вазн кўрсатди 0 10:45Ислам Махачев: "Хабиб жангларни соғиняпти" 0 10:24Осиё чемпионати. Уч таэквондочимиз 1/2 финалга йўл олди 0 10:03Суперлига. Бугун 8-турга старт берилади 0 09:42Ўн олти нафар боксчимиз Хабаровск турнири финалида рингга чиқади 0

17 сен 14:48
Янгиликлар

Теннис

Япония мағлуб этилди: Ўзбекистон "Дэвис Кубоги"нинг 2023 йилги саралаш баҳсларига йўл олди

Тошкентда "Дэвис кубоги" бўйича Ўзбекистон - Япония учрашуви ўтказилмоқда.

Бироз аввал ушбу қарама-қаршилик тақдири ҳал бўлди. Томонлар ўртасидаги тўртинчи тўқнашувда Сергей Фомин Шо Шимабукурога қарши кортга чиқди. 2 соат 01 дақиқа давом этган ўйинда Фомин 7:6, 7:5 ҳисобларида ғалаба қозонди. 

Фоминнинг ушбу ғалабасидан сўнг Ўзбекистон - Япония тўқнашувида ҳисоб 3:1 кўринишига келди. Бешинчи ўйинда қандай натижа қайд этилишидан қатъи назар терма жамоамиз ғалабага эришди ва кейинги босқичга йўл олди. 

Эслатиб ўтамиз, бунгача Денис Истомин яккалик баҳсларида имкониятни бой берган бўлса, Фомин дастлабки ўйинда ғалаба қозонганди. Жуфтлик баҳсларида ҳам Истомин/Файзиев тандеми ғалабага эришди. Фоминнинг бу ғалабаси терма жамоамизга учинчи очкони олиб келди.

Энди вакилларимиз 2023 йилги саралаш баҳсларида кортга чиқиш имкониятига эга бўлишди. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг