UZ

Сўнгги янгиликлар

06:45Бугун Баҳодир Жалолов ва 10 нафар боксчимиз рингга кўтарилади 0 20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0 16:32Осиё бокс конфедерацияси Баҳодир Жалоловга эътибор қаратди 0 16:10Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича лицензион турнир бошланди 0

04 окт 09:27
Янгиликлар

Дзюдо

Япония МОҚ президенти билан ҳамкорлик режалари муҳокама қилинди

Теглар :  ЯпонияМОҚ
6-13 октябрь кунлари Тошкентда ўтадиган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатининг фахрий меҳмонларидан бири, Япония Миллий Олимпия қўмитаси ҳамда Бутуняпон дзюдо федерацияси президенти жаноб Ясухира Ямашита Ўзбекистон МОҚга ташриф буюрди.

Меҳмонни Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов ҳамда Қўмита раиси ўринбосари Шерзод Ташматов қарши олишди.

Жаноб Ямашита даставвал Ўзбекистон МОҚ фаолияти билан яқиндан танишди. Шундан сўнг томонлар ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш мавзусида учрашув ўтказишди. Унда ўзбек ва япон спортидаги дўстона алоқаларини янада мустаҳкамлаш, йирик мусобақалар, хусусан, Осиё ва Олимпия ўйинлари, жаҳон чемпионатларига тайёргарлик доирасида ҳар икки мамлакат терма жамоалари иштирокида ўқув-машғулот йиғинларини ташкил қилиш, спорт тиббиёти йўналишида сўнгги ютуқларни улашиш каби мавзуларда фикр алмашилди.

Мартабали меҳмон мамлакатимизда илк бор ўтказиладиган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатига олиб борилаётган тайёргарликни юқори баҳолади. Шунингдек, у учрашувда муҳокама қилинган мавзулар бўйича ҳамкорликдан мамнун эканини билдирди. Ўз навбатида, ўзбек дзюдочилари ҳақида илиқ фикрларини билдириб, спортчиларимизга бўлажак мусобақада омад тилади. Ташриф давомида жаноб Ямашита МОҚ қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказининг фаолияти билан ҳам танишди.

Куннинг иккинчи ярмида мартабали меҳмон Спортни ривожлантириш вазирлигида ҳам бўлди. У ерда жаноб Ямашитани Вазир Адҳам Икрамов қабул қилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг