UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12"Атлетико" таркибни тубдан янгилайди 0 18:51Каспер Рууд Женевадаги турнирда 1/2 финалга йўл олди 0 18:30Конор Макгрегорга Ислам Махачевнинг камари қизиқ эмас! 0 18:09"Ҳумо" еттита янги трансферни эълон қилди ва жамоанинг 3 нафар аъзоси билан шартномани узайтирди 0 17:48Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Хитойдаги турнирда қатнашади. Рақиблар маълум! 0 17:27Коллинз 23 та учрашувда 21 тасида ғалаба қозонди, у Топ-10`га қайтади 0 17:06Усик Дуэйн Жонсон фильмида ММА афсонаси ролини ижро этади 0 16:45Нурхон Қурбонова кетма-кет иккинчи бор жаҳон чемпиони бўлди! 0 16:24"Манчестер Сити" Чемпионшип финалидан 20 млн фунт стерлинг ишлаб олиши мумкин 0 16:03Жокович Geneva Open 1/2 финалига чиқди 0 15:42Конор қайтиши ҳақида: "Мен тайёрман, навбатга туришсин" 0 15:21Сафия Бурханова ўз йўналишида тенгсиз эканини исботлади! 0 15:00Мбаппе бўлажак жамоаси ҳақида: "Мен билмайман. Онамдан сўранг" 0 14:57Бразилия ва Кореяни таслим этган Ўзбекистон жаҳон чемпионатининг 1/2 финалига чиқди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 14:39"Вискини ташла ва машғулотларга кириш". Усман Макгрегорга мурожаат қилди 0

22 ноя 12:39
Янгиликлар

Бошқалар

Япониянинг Ўзбекистондаги янги фавқулодда ва мухтор элчиси Миллий олимпия қўмитасига ташриф буюрди

Маълумки, ўзбек ва япон халқининг узоқ йиллар давомида ўрнатиб келаётган дўстона алоқалари йилдан йилга мустаҳкамланиб бормоқда.

Икки давлат ўртасида спорт соҳасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш мақсадида айни кунларда юртимизда япон спорт ҳафталиги ўтказилмоқда. Яқинлашиб келаётган Токио Олимпиадасига янада пухта тайёргарлик кўриш, спортчиларимизнинг Олимпия ўйинларидан аввал ушбу мамлакат иқлими ва озиқ-овқатларига мослашиб олиши учун Япониянинг турли шаҳарларида ўқув-машғулот йиғинларини ташкил қилиш каби масалалар Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси олдида турган асосий вазифалардандир. Шубҳасиз, бундай ечимларни Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонаси кўмагисиз ҳал қилиш амри маҳол. Шу ва бошқа масалаларни муҳокама қилиш юзасидан Япониянинг Ўзбекистондаги янги фавқулодда ва мухтор элчиси Ёшинори Фужияма Миллий олимпия қўмитасига ташриф буюрди. Меҳмонни МОҚ президенти Рустам Шоабдураҳмонов қарши олди. 

“Авваламбор, хуш келибсиз. Бошлаган янги миссиянгизда каттадан катта муваффақиятлар тилаб қоламан. Давлатларимизнинг ҳар томонлама олиб бораётган чуқур дўстона алоқаларини спорт соҳасида ҳам янада мустаҳкамлашишидан умидворман. Муҳтарам Президентимиз юртимизни янада ривожлантиришда 5 муҳим ташаббуслардан бирини жисмоний тарбия ва спорт билан боғлаган. Зеро, ёшларимизнинг спорт билан машғул бўлишлари келажагимиз учун муҳимдир. Айни пайтда Токио-2020га тайёргарлик бўйича ишчи гуруҳимиз Токиода бўлиб турибди. Улар ушбу ташриф давомида келаси йил Олимпия ўйинлари пайти ўтиши режалаштирилган “Ўзбекистон кунлари”нинг ташкилий ишлари бўйича юзага келадиган масалаларни ўрганиб келишади. Бир сўз билан айтганда, Ўзбекистонда Токио Олимпиадасига жуда катта тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Янада самарали фаолият олиб боришимиз учун сизнинг қўллаб-қувватлашингиз ва ёрдамингиз биз учун жуда муҳим”, – деди Рустам Шоабдураҳмонов. 

Муҳтарам элчи ҳам ташриф давомида олиб борилаётган ҳамкорлик ишларининг янада мустаҳкамланиши борасидаги ўз фикрларини билдириб ўтди.  

“Ўзбекистонда фаолият бошлаганимга унча кўп бўлмади. Дарҳақиқат, давлатларимиз дўстона алоқаларни ҳар томонлама чуқур олиб бормоқда. Вазифамни бажаришга киришишдан аввал ўзбек ва япон халқининг спорт соҳасидаги алоқаси бунчалик мустаҳкам деб ўйламаган эдим. Ўз навбатида, мен ҳам бундай дўстона алоқаларни янада мустаҳкамлашдан умидворман. Яқин орада дзюдо бўйича япониялик кучли мутахассислардан бири Ўзбекистонда фаолият олиб бора бошлайди ва ўзбекистонлик дзюдочиларни Токио Олимпиадасига қадар тайёрлаш даврида хизмат қилади. Очиғи, Олимпия ўйинлари вақтида ўзбек ва япон спортчиларининг ўзаро тўқнаш келиб қолишини хоҳламайман. Ўзбекистонлик атлетлар ҳар бир спортда жиддий рақибдир”, – деди Ёшинори Фужияма. 

МОҚ раҳбари ва муҳтарам элчи суҳбат давомида қатор истиқболли дастурлар ва режалар, ўзаро ҳамкорликда фаолият олиб бориш бўйича ижобий келишувга эришишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг