UZ

Сўнгги янгиликлар

21:40Ҳасанбой Дўсматовда ғалаба, Холдаров эса... 0 19:16Фьюри Усик билан жанг режаси ҳақида гапирди 0 18:55Стерлинг реваншда О'Мэллини мағлуб этишига ишонмоқда 0 18:34Саудия клублари АПЛнинг 4 юлдузини нишонга олмоқда 0 18:13Колби Ковингтон Чарльз Оливейрани жангга чорлади 0 17:52Алжамэйн Стерлинг Мовсар Евлоевнинг "вызов"ига "ответ" қилди 0 17:31"Ролан Гаррос" wild card соҳиблари маълум бўлди 0 17:10ОКМК кеча тарихий ғалабага эришибди 0 16:50UFC чемпиони Лигани гонорар масаласида жиддий танқид қилди 0 16:29Дунёнинг иккинчи ракеткаси "Ролан Гаррос"ни ўтказиб юбориши мумкин 0 16:08Дана Уайт сентябрь ойида мухлисларни катта воқелик кутиб турганини эълон қилди 0 15:47"Реал" Ла Лигада 34 йиллик рекордни янгилади 0 15:26Илия Топурия жанг қачон деган саволга жавоб берди 0 15:05Гилберт Бёрнс Рўзибоевни мағлуб этган Бакли билан жанг қилишга рози бўлди 0 14:44Дунёнинг бешинчи ракеткаси ҳам 1/4 финалга чиқди 0

19 окт 19:19
Янгиликлар

Яриммарафонда 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган минглаб аҳоли бирлашди

Маълумки, бугунги пандемия шароитида аҳолини барча қатламларини жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб қилиш, уларнинг кундалик ҳаёт тарзида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, тўғри кун тартиби ва шахсий гигиенага қатъий амал қилишни ҳар бир юртдошимизнинг ҳаётига жорий қилиш давлат сиёсати даражасига кўтарилган, десак муболаға бўлмайди.

Ёшу-қарини спортга ошно этиш мақсадида Хоразм вилоятининг барча ҳудудларида кенг кўламли жисмоний тарбия ва спорт тадбирлари ташкил қилиб келинмоқда. Биргина миллионлар ўйини ҳисобланган футбол бўйича «Футболимиз келажаги», «Маҳаллада футбол», «Чарм тўп», «Ҳоким кубоги» ва «Раҳбар кубоги» мусобақаларининг ташкил этилиши орқали деярли барча ёшдаги аҳоли қатламлари оммавий спорт мусобақаларига жалб қилинмоқда.

Шунингдек Хоразм вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ташаббуси билан жорий йил 12-18 октябрь кунлари бутун вилоят бўйлаб «Спорт ҳафталиги» ташкил қилинди. Мазкур ҳафталик доирасида оммавий бадантарбия машқлари, «Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам» лойиҳаси, спортнинг ўйин турлари бўйича «Туман ҳокими кубоги» мусобақалари, «Миллий спорт ўйинлари» фестивали, Хотин-қизлар спартакиадалари, веломарафонлар ва бошқа оммавий спорт тадбирлари ташкил қилинди. Бундан кўзланган мақсад, вилоятдаги ёшу-қари ва эркагу-аёлни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб қилишдан иборат.

Куни кеча ташкил қилинган оммавий юриш марафони «Спорт ҳафталиги» доирасидаги омммавий тадбирларнинг мантиқий давоми ва чинакам спорт байрамига айланиб кетди. «Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам» шиори остида Урганч шаҳрининг Ал-Хоразмий шоҳ кўчасида ташкил қилинган оммавий юриш яриммарафонида 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган 6000 нафардан ортиқ аҳоли қамраб олинди. Яриммарафони старт чизиғининг олди қаторидан ўрин олган вело ва мото спортчилар, ёш картингчилар мазкур оммавий спорт тадбирини янада кўтаринки руҳда ўтишида ўз ҳиссаларини қўшишди.

Яриммарафон иштирокчиларини тантанали тақдирлаш маросими Урганчдаги Жалолиддин Мангуберди ёдгорлик мажмуасининг олдида ташкил этилди. Яриммарафонда фаол қатнашган иштирокчилар орасидан «Энг ёш иштирокчи», «Энг ёши улуғ иштирокчи», «Фахрий спортчи», «Энг чаққон иштирокчи», «Энг иродали иштирокчи» каби ўнлаб номинациялар бўйича ғолиблар аниқланиб, улар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Оммавий юриш бўйича яриммарафонлар вилоятдаги барча туманларда қизғин давом этмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг