UZ

Сўнгги янгиликлар

17:04Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионати финалида + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 16:43Пеп Гвардиола "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди 0 16:22Макгрегор: "Усик Фьюрига яна имкон бериши ёки Жошуа билан жанг қилиши керак" 0 16:01Бугун академик эшкак эшувчиларимиз сўнгги лицензион турнирда старт олишади 0 15:40Йўғе? Усик икки ҳафтадан кейин мутлақ жаҳон чемпиони мақомини йўқотади 0 15:19Биласизми? Одил Аҳмедов ўз вақтида катта пуллар эвазига ҳам "Бунёдкор"га ўтишни хоҳламаган 0 14:58Афсонавий Леннокс Льюис Александр Усикка мурожаат қилди 0 14:37Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионатидаги юришимизни ғалаба билан бошлаб берди, уч дзюдочимиз эса... + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 14:16Яна бир боксчимиз Париж-2024 Олимпиадасига лицензия олди 0 14:05"Бавария"ни ҳеч ким бошқаришни истамаяпти. Яна бир мураббий рад жавобини берди 0 13:44Фьюри фаолиятида саккизинчи маротаба нокдаун ҳолатига тушиб қолди 0 13:21"Усик P4P рейтинги етакчиси бўлиш учун даъвогар" - Кроуфорд 0 13:00"Қирол қайтиши мумкин". Собиқ чемпион октагонга қайтишга шаъма қилди 0 12:39"Манчестер Сити" ёки "Арсенал". Бугун АПЛнинг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади 0 12:18Конор Макгрегор машғулот лагеридаги суратларни тақдим этди + ФОТО 0

20 июл 11:41
Янгиликлар

Бокс/ММА

Яхши хабар! Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси расман WBC ташкилоти аъзоси

Теглар :  WBCЎзбекистон
Осиё WBC бокс иттифоқи штаб квартирасидан Ўзбекистон профессионал бокс федерациясига расмий мактуб келди.

Унда Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси расман Осиё WBC бокс иттифоқига, бу эса ўз навбатида автоматик тарзда Бутунжаҳон бокс уюшмаси (WBC)га қабул қилинганлиги айтилган.   

"Биз улкан мамнуният ила Ўзбекистон профессионал бокс федерациясининг сафимизга расман қабул қилинганини эълон қиляпмиз. WBC ва Ўзбекистон ўртасида кенг қамровда ҳамкорлик ўрнатилади. Истеъдодли, келажаги порлоқ сифатида қаралаётган профессионал боксчиларга WBC шафеълигида ўтказиладиган минтақавий чемпионатлар, бокс оқшомларида иштирок этиш учун амалий кўмак берилади. Шунингдек, Ўзбекистон ҳудудида ҳам WBC байроғи остидаги бокс кечалари ўтказилади", дейилади WBC-АBC президенти Ковит Бхакдибхуми томонидан имзоланган мактубда. 

WBC қоидаларига кўра, миллий федерацияларга WBC ташкилотига аъзолик қитъавий уюшма томонидан тақдим этилади. Осиё WBC бокс иттифоқига аъзо бўлиш эса тўғридан-тўғри WBC ташкилотининг тўлақонли аъзоси бўлишни англатади. 

WBC – дунёдаги энг нуфузли бокс ташкилоти ҳисобланади. Ушбу ташкилотга 1963 йилда асос солинган бўлиб, штаб-квартираси Мексикада жойлашган. Айни пайтда мексикалик Маурисио Сулейман WBC президенти лавозимида ташкилотни бошқариб келмоқда. Турли йилларда Муҳаммад Али, Жо Фрейзер, Майк Тайсон, Леннокс Льюис, Флойд Мейвезер, Виталий Кличко, Мэни Пакьяо ва бошқа кўплаб дунё бокс афсоналари WBC йўналишида жаҳон чемпиони бўлишган. 

WBC ташкилотига аъзо бўлиш Ўзбекистон профессионал бокс федерациясига кенг имкониятлар эшигини очади. Биринчи навбатда юртимизда профессионал бокс ривожланишнинг янги босқичига кўтарилади. Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси WBC билан ҳамкорликда таниқли экспертлар иштирокида ҳакамлар, катменлар, шифокорлар, супервайзерлар, мураббийлар ва бошқа соҳа мутахассисларининг маҳорат ҳамда тажрибасини ошириш учун тренинг ва мастер-класслар ўтказади. 

WBC ва бошқа нуфузли ташкилотлар билан халқаро муносабатларни кенг қамровда йўлга қўйиш апрель ойида иш бошлаган янги Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси раҳбарияти олдида турган устувор вазифалардан биридир. Янги жамоанинг қисқа муддатда олиб борган саъй-ҳаракатлари илк натижани берди. Расман WBC аъзолигига қабул қилиндик. Энди WBA, WBO ва IBF сингари қолган нуфузли бокс ташкилотлари билан ҳамкорликни йўлга қўямиз. Бу борада ҳам амалий ишлар бошланган.

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, Ўзбекистон профессионал бокс федерациясининг биринчи ўринбосари Ғофур Раҳимов мамлакатимиз профессионал бокси асосчиларидан бўлиб, соҳа ривожига улкан ҳисса қўшиб келяпти. Айнан Ғофур Аҳмедовичнинг ташаббуси билан Ўзбекистонда биринчи профессионал бокс кечаси ташкил этилган. 2001 йилнинг 21 сениябрь куни пойтахтимиздаги “Юнусобод” спорт мажмуасида ўтказилган профессионал бокс оқшомида ҳаваскорлар ўртасида Олимпиада ва жаҳон чемпиони Муҳаммадқодир Абдуллаев, ҳаваскорлар ўртасида икки карра жаҳон чемпиони, профессионалларда WBA йўналиши чемпиони Руслан Чагаев, WBO йўналишида икки карра Осиё ва Тинч-Океания минтақаси чемпиони Қувончбек Тойгонбаев, россиялик Олимпиада ва жаҳон чемпиони Александр Лебзяк ҳамда бошқа таниқли боксчилар рингга кўтарилишган эди.

Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
20 июл 13:47:42
Qwe5009
Л.н WBC камарини колган WBA, WBO, IBF камарларидан мавкеини баландро демек уйлеман. Боксчиларимизга омад барча йуналишда голиб булишсин. Биз эса улардан фахирланайлик.
   
20 июл 13:39:13
Qwe5009
Тушинарли, демак илгари WBC ташкилотига аъзо булмаганлигимиз сабабли бизнинг хозирги кундаги професионал боксчиларимиз ретинги шу йуналишда пастрок булган эканда, энг юкори ретингда Исроил Мадраимов 9-погона эди менимча адашмасам.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг