UZ

Сўнгги янгиликлар

16:00Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Дзюдочиларимиз учун қуръа қандай келди? 0 15:39Модрич "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди 0 15:24Баҳодир Жалолов Россиядаги турнир финалида Лазизбек Мулложонов билан жанг қилди! 0 15:18Анвар Анваров Кипрда кумуш медаль соҳибига айланди 0 14:57Стол тенниси. Қизларимиздан ҳеч ким Париж-2024 Олимпиадасига бормайди, йигитларда имконият бор 0 14:36Жасурбек Жайсунов - Осиё чемпиони! 0 14:15"Барселона" Хавини истеъфога чиқарса қанча товон пули тўлайди? 0 13:54UFC Fight Night 241 турнири жангчилари тарозига чиқишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 13:33Рим WTA 1000 турнирининг жуфтлик баҳсларида финалчилар аниқланди 0 13:12Астанада давом этаётган “Элорда кубоги”да финал жанглари бошланди 0 12:51"Бавария"ни бошқариш учун ягона номзод қолди 0 12:30Ислам Махачев Конор Макгрегор билан жангга тайёрлигини айтди 0 12:09Шандонг спорт университети билан ҳам ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди 0 11:48Стол тенниси. Париж-2024 Олимпиадаси учун ўтказилаётган лицензион турнирнинг илк кунги натижалари + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 11:27Юрген Клопп "Ливерпуль"даги фаолиятини сарҳисоб қилди 0

22 фев 17:29
Янгиликлар

Футбол

Яйпанда бўлиб ўтадиган Суперкубок учрашувига чипталар сотуви давом этмоқда

Теглар :  ПахтакорНасаф
Хабарингиз бор, 27 февраль куни Яйпан шаҳридаги "Ўзбекистон" ўйингоҳида Ўзбекистон Супекубоги учрашуви ўтказилади.

Шу куни Ўзбекистонинг энг номдор жамоаларидан ҳисобланган Тошкентнинг "Пахтакор" ва Қаршининг "Насаф" клублари ўзаро майдонга чиқадилар.

Айни кунларда Яйпан шаҳрида ушбу катта футбол байрамига тайёргарлик жараёни ўзининг авж палласига кирган. "Турон" ПФК ва ЎзПФЛ ўзаро хамкорликда Суперкубок учрашувини кўтаринки ва байрамона ташкиллаш учун "Ўзбекистон" стадиони худудида бир қатор амалий ишларни олиб бормоқдалар. Хусусан стадионда ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар учун алоҳида медиа-трибуна ва симсиз интернет алоқа тармоғи шакллантирилди.

"Пахтакор" ва "Насаф" жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон Суперкубоги учрашувига кириш чипталари сотуви ҳам йўлга қўйилган бўлиб, стадион масъуллари томонидан берилган сўнги маълумотга кўра айни дамда 4000 минга яқин чипталар сотиб бўлинган.

Таъкидлаш жоиз, мамлакатимизда 2022 йилги катта футбол мавсуми Яйпанда Ўзбекистон Суперкубоги учрашуви билан старт олади. Ўйиндан бир кун аввал "Ўзбекистон" стадиони анжуманлар залида "Пахтакор" ва "Насаф" клублари бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилади. Бундан ташқари, футбол учрашуви олдидан ва танаффус вақтида стадионга ташриф буюрган мухлислар учун махсус концерт дастури намойиши ҳам режалаштирилган. Жумладан, шу куни мухлислар таниқли эстрада юлдузлари - Фарҳод ва Ширин жуфтлиги ижросида дилтортар тароналарга бевосита гувоҳ бўлган холда мароқли ҳордиқ чиқаришлари таъминланади.

Суперкубок учрашуви чипталари сотуви юзасидан қўшимча маълумотларни +998902928515 алоқа рақами орқали олиш мумкин.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг