UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Абдель-Азиз Хабибнинг қарзлари ҳақида гапирган Конорга таҳдид қилди 0 18:44"Кичкина аҳмоқ". Конор Макгрегор Илия Топурияни танқид қилди 0 18:23Суперлига. 9-тур учрашувларининг бошланиш вақти маълум 0 18:02"Порье - енгил вазннинг "Чўқинтирган отаси" - собиқ спортчи 0 17:41Олимпия машъаласи Канн кинофестивалига етиб борди 0 17:20Бивол - Зинад жангига 10 кун қолди: турнир карди қандай кўринишда? 0 16:58Шомуродовнинг мураббийи Клаудио Раньери "Кальяри"ни тарк этади 0 16:37Хабиб Нурмагомедов БАА фуқароси бўлиб чиқди 0 16:16Конор Макгрегор йил охиригача бўлган режалари билан ўртоқлашди 0 15:55Амалдаги чемпион "Ролан Гаррос" учун либосини кўрсатди + ФОТО 0 15:34Гвардиола 5-марта йил мураббийи бўлди, у фақат Фергюсондан орқада 0 15:13Қўл тўпи усталаримиз Марказий Осиё очиқ чемпионати ғолиби + ФОТО 0 14:52The Ring pound-for-pound рейтингини янгилади 0 14:31Анваров - Грециядаги турнир ғолиби! 0 14:10Ўзбекистонда Евро-2024 қайси телеканалда намойиш этилиши маълум 0

31 май 19:25
Янгиликлар

Тадбирлар

“ЙИЛНИНГ ЭНГ ФАОЛ СПОРТ ЖУРНАЛИСТИ” республика ижодий танловига марҳамат!

Йилнинг энг фаол спорт журналисти танлови ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, спорт тадбирлари ва мусобақалари, халқаро ареналарда Ўзбекистон байроғини баланд кўтараётган ватандошларимиз ва уларнинг устозлари, спорт ўқув муассасалари ва иншоотлари фаолиятини ёритишда фаоллик кўрсатаётган ижодкорларни ушбу танловда фаол иштирок этишга чорлайди!

Танлов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 ноябрдаги “Оммавий спорт тарғиботини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 484-сонли қарорига мувофиқ ўтказилади.

Танловга оммавий ахборот воситаларида 2017 йил 1 июндан 2018 йил 1 июнга қадар эълон қилинган ижодий асарлар қабул қилинади.
1, 2, 3-ўринни эгаллаган ғолиб ва совриндорлар аниқланади ҳамда уларга диплом ва қуйидаги миқдорда пул мукофотлари топширилади.

1-ўрин соҳибига энг кам ойлик иш ҳақининг 20 баравари миқдорида.

2-ўрин соҳибига энг кам ойлик иш ҳақининг 15 баравари миқдорида.

3-ўрин соҳибига энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида.

Шунингдек, “Оммавий спорт тарғиботи бўйича алоҳида фаоллик кўрсатгани учун” учта рағбатлантирувчи мукофот таъсис этилган. Ҳамкорларимиз – Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси.

Танловга тақдим этилган ижодий материаллар 2018 йилнинг 11 юнига қадар қуйидаги манзилга юборилиши лозим:
Тошкент шаҳри, Абдулла Қодири кўчаси, 2-уй, 12-қават. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати.

Мурожаат учун телефон: (0371) 2346256
Электрон почта: [email protected]

Танлов ғолиб ва совриндорлари 2018 йил 27 июнь куни Ўзбекистон Матбуот ва  оммавий ахборот ходимлари куни муносабати билан Тошкент шаҳрида уюштириладиган катта байрам тадбирида тақдирланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг