UZ

Сўнгги янгиликлар

17:17Тайсон Пол билан жангга қандай тайёргарлик кўраётганини айтди 0 16:38Чемпионлар лигаси. "Бавария" - "Реал" ва "Боруссия" - ПСЖ. Тахминий таркиблар 0 16:16Промоутер Жошуанинг навбатдаги жанги ҳақида гапирди 0 15:54Футболчиларимизнинг муваффақиятидан сўнг Париж Олимпиадасидаги лицензияларимиз сони қанчага етди? 0 15:31"Нокаутларга рухсат" - Тайсон ва Пол ўртасидаги жанг қоидалари маълум қилинди 0 15:10Роналдо "Крузейро"ни сотади 0 14:48Шон Портер Кроуфорд - Мадримов жанги учун тахминини айтди 0 14:25Мадрид. Арина Соболенко Коллинзнинг 15 та ўйинлик ғалабали серияcини тўхтатди 0 14:01Илия Топурия UFC 305 турнирида Алекс Волкановски билан жанг қилишдан бош тортди 0 13:40Абдуқодир Ҳусанов бугун Францияга жўнаб кетади 0 13:19Фрэнсис Нганну ўғли вафотидан кейин илк бор пост қолдирди 0 12:58Медведев Мадрид "Мастерс"да иродали ғалабага эришди 0 12:37Ислам Махачев BMF камари учун жанг қилмаслигининг сабабини айтди 0 12:16Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 11:55Самарқандда шинкиокушинкай каратэ бўйича Амир Темур Кубоги халқаро турнири бўлиб ўтди ФОТОГАЛЕРЕЯ 0

05 ноя 11:38
Янгиликлар

Енгил атлетика

Йилнинг энг яхши енгил атлетикачиси бўлишга номзодлар эълон қилинди

Швециялик лангарчўпда сакровчи Арман Дюплантис йилнинг энг яхши енгил атлетикачиси мукофотига даъвогарлар рўйхатидан жой олди.

 Бу ҳақида Халқаро енгил атлетика федерациялари ассоциациясининг матбуот хизмати хабар қилди.

Арман Дюплантис дастлаб 2020 йилнинг февраль ойида Глазгода ўтказилган халқаро турнирда янги жаҳон рекордини (6,18 метр) ўрнатди. Сентябрь ойида эса у Сергей Бубканинг очиқ майдонларда 1994 йилда ўрнатган жаҳон рекордини янгилади (6,15 метр). Швециялик 20 ёшли енгил атлетикачи 2019 йилда жаҳон чемпионати совриндори бўлган. Шунингдек, у 2018 йилги Европа чемпионатининг ғолиби ҳамдир.

Енгил атлетика бўйича йилнинг энг яхши спортчиси мукофотига номзодлар рўйхатидан жами 10 спортчи – 800 метрга югуриш бўйича америкалик Донаван Брейзер, угандалик марафончилар Жошуа Чептегеи ва Жейкоб Киплимо, кениялик ўрта масофаларга югурувчи Тимоти Черуйот, ядро улоқтирувчи Райан Краузер ва спринтер Ноа Лайлз (иккаласи ҳам АҚШдан), норвегиялик тўсиқлар оша югурувчи Карстен Вархольм, германиялик найза улоқтирувчи Йоханнес Феттер ва швециялик диск улоқтирувчи Даниэль Шталь ўрин олган.

Йилнинг энг яхши енгил атлетикачиси мукофоти учун овоз бериш 15 ноябрда якунига етади. Эркаклар ва аёллар ўртасида ғолиблар 5 декабрда эълон қилинади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг