UZ

Сўнгги янгиликлар

22:59"Ролан Гаррос" чемпиони 5 сетда аниқланди 1 21:22Ўзбекистон МТЖ Теҳронга етиб борди + ФОТО 0 21:01"Uzchess Cup". 4-турдан сўнг "Masters" ва "Futures" гуруҳларида шахматчиларимиз якка пешқадам! 0 20:40Қаторасига уч йил "Ролан Гаррос" чемпиони бўлган Свёнтек кубок фотосессиясида иштирок этди + ФОТО 0 20:19"Uzchess Cup". Нодирбек Якуббоевда ажойиб ғалаба, у Парҳам Мақсудлуни таслим этди 0 19:58Суарес, Нуньес ва Вальверде. Уругвайнинг Америка кубоги учун таркиби маълум 0 19:37"Uzchess Cup"да яна бир ўзбек классик дербиси якунланди. Абдусатторов - Синдаров партиясида ким ғалаба қозонди? 0 18:05Теҳронда ўзбек кураши бўйича Осиё чемпионати давом этмоқда + ФОТО 0 17:44"Ролан Гаррос". Аёллар ўртасидаги жуфтлик турнирида чемпионлар аниқланди 0 17:23"Манчестер Юнайтед" Ла Лигадаги форвард билан шартнома имзоламоқчи 0 17:02Замонавий бешкурашчиларимиз жаҳон чемпионатидаги иштирокларини бошлашди 0 16:41Париж-2024 ареналари: Франциянинг яқин ўтмишдаги энг катта стадиони “Парк де Пренс” 0 16:20Бокс қўлқопларининг сиз билмаган тарихи (Мутолаа учун) 0 15:54"Арсенал" товон пули 130 миллион евро бўлган ўйинчини харид қиладими? 0 15:29Мураббий: "Царукян - масҳарабоз" 0

18 дек 14:28
Янгиликлар

Бокс/ММА

Йилнинг сўнгги UFC турнири: UFC Fight Night 199 учун ПРЕВЬЮ

Теглар :  UFC
Тошкент вақти билан 19 декабрь, якшанба тонгида АҚШнинг Лас Вегас штатида UFCнинг яна бир турнири бўлиб ўтади.

Кечанинг марказий жангида супер оғир вазн тоифаси жангчилари, сўнгги жангида чемпионликка асосий даъвогар Сирил Ганга имкониятни бой бериб қўйган Деррирк Льюис ҳамда дивизион рейтингида 7-ўринни эгаллаб турган Крис Даукас октагонга кўтарилади. Деррик Люис хабарингиз бўлса бир вақтлар ҳозирда тоифа қироли ҳисобланган Френсис Нганнуни мағлуб этган. Крис Даукас эса доғистонлик Шамиль Абдураҳимов устидан ғалаба қозонган. Ушбу жангдан сўнг ҳар икки спортчи ҳам рейтингини яхшилаб олиш имкониятига эга. 


Ушбу оқшомда шунингдек, яримўрта вазн тоифаси вакиллари Стивен Томпсон ва Билол Муҳаммад ҳам ўзаро куч синашишади. Стивен Томпсон Гильберт Бёрнсга ютқизиб қўйганидан сўнг дивизия рейтингидаги ўрнини бироз йўқотиб қўйди. Якшанба тонгида ғалабага эришса, яна топлар қаторига кириш имкониятига эга бўлади. Билол Муҳаммад эса кетма-кет 5 жангда ғалаба қозонди ва бир жанги натижаси бекор қилинди. Айнан ўша баҳс ким билан эканлигини биласизми? Унинг рақиби ҳозирда чемпионликка асосий даъвогар Леон Эдвардс эди. Билол ҳам секин-аста топлар қаторига кирмоқда. Агар кутилаетган баҳсда ғалаба қозонса, унга топ-5 даги рақиблар рўбаро келиши мумкин.

Хафта сўнгида бизни мана шундай қизиқарли жанглар кутмоқда. Турнир натижаларини эса Olamsport.com сайтида кузатиб боринг.

Акмал Эшбоев тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг