UZ

Сўнгги янгиликлар

14:01Жаҳонгир Зокиров Zuffa Boxing'даги илк жангини мағлубиятсиз боксчига қарши ўтказади 0 13:33Камончиларимиз Анталиядаги Жаҳон кубогида иштирок этишади 0 12:54"Манчестер Сити" "Реал"га 90 миллион евро беришга тайёр 0 12:27Makarska Open. Тимофеева икки ғалаба эвазига 1/4 финалга чиқди 0 12:03Ислам Махачев: "Онам ММАдаги фаолиятимни якунлашимни хоҳлаяпти. Ҳаммаси тамом, шекилли" 0 11:21Жошуа спортни тарк этишидан олдин жанг қилишни истаётган боксчиларини санаб берди. Рўйхатда Жалолов борми? 0 10:44Фабио Каннаваро: "Навбатдаги синовга тайёрмиз" 0 10:18Ислам Махачев: "MMA билан шуғулланмаслик керак. Бошқа спорт турлари ҳам бор" 0 09:33UFC Vegas 118 турнирининг тўлиқ карди тасдиқланди: Белал - Бонфим 0 09:00Таэквондочиларимиз Рим Гран-присидаги иштирокини бошлашмоқда 0 17:40Алекс Перейра Ган билан жанг аслида қачон ўтказилиши кераклигини айтди 0 16:12Моуринью "Реал Мадрид"нинг олти футболчисини трансферга қўяди 0 15:30"Менга Жейк Полни боксдан йўқотиш вазифаси қўйилганди. Вазифани виждонан бажардим" - Жошуа 0 14:58"Гэтжи мени кибрли деб ҳисоблайди, аммо бу қандай тугашини биласизлар" - Топурия 0 14:086 нафар боксчимиз World Boxing рейтингида пешқадам сифатида қайд этилди 0

23 июн 20:15
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ён қўшниларимиз Олимпиадада камида 2та олтин медал олишмоқчи

Бокс бўйича Қозоғистон терма жамоаси Рио-де-Жанейрода ўтадиган Ёзги олимпия ўйинларида иккита олтин медални қўлга киритишни мақсад қилган.

Бу ҳақда терма жамоа бош мураббийи Мирзагали Айтжанов интервью берди.

- Ҳозирда биз асосий тайёргарлик машғулотларини Алматидаги бокс  Академиясида, ўрта тоғлик ҳудудда олиб боряпмиз. Асосий эътибор умум жисмоний ва функционал тайёргарликка қаратилган. Йиғинимиз 21 кун давом этади. Машғулотларда 35 нафар терма жамоа аъзолари иштирок этмоқда. Улар орасида иккинчи ва учинчи рақамли боксчиларимиз ҳам бор, -деди М. Айтжанов.

Бош мураббийнинг сўзларига қараганда, ушбу йиғиндан сўнг терма жамоа бир ҳафта давомида дам олади. Сўнгги йиғин 11-27 июль кунлари Астана шаҳридаги Боксни ривожлантириш марказида ўтказилади.

- Унда биз техник ва тактик тайёргарликка эътибор қаратиб, синов жанглари ўтказамиз. Биз ҳозир олимпия ўйинларидаги асосий рақибларимизнинг жангларини кўриб, уларнинг “плюс” ва “минус”лари ҳақида хулоса чиқаряпмиз. Спортчиларни руҳан тайёрлаяпмиз. Мақсадимиз – иккита олтин медални қўлга киритиш, бироқ кимлар бунга асосий даъвогар эканини ҳозир айтмайман. Негаки, кутилмаган вазиятлар содир бўлиши мумкин. Шубҳасиз, ҳеч ким бизга шунчаки медални тортиқ этмайди. Барча ўн нафар боксчимиз ҳам ғалабага муносиб. Максимум вазифамиз 4-5та медални қўлга киртиш, -дея қўшимча қилди Мирзагали Айтжанов. 

Маьлумот учун, бокс бўйича Қозоғитсон эркаклар терма жамоасининг 10 нафар аъзоси олимпия ўйинлари лицензиясига эга. Улар: Биржан Жакипов (49 кг), Олжас Саттибаев (52 кг), Қайрат Ералиев (56 кг), Берик Абдраҳмонов (60 кг), Данияр Елеусинов (64 кг), Василий Левит (91 кг), Абилайхан Жусупов (64 кг), Жанибек Алимханули (75 кг), Адилбек Ниязимбетов (81 кг) ҳамда  Иван Дичко (+91 кг).


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг