UZ

Сўнгги янгиликлар

22:15Хабаровскдаги халқаро турнир: Барча боксчиларимизда ғалаба! 2 19:42Украина терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби аниқ 0 19:21Майк Тайсон: "Ҳеч қандай сценарий йўқ, шунчаки Жейк Полни нокаут қиламан" 0 19:00Том Аспиналл камарини ўз уйидаги турнирда ҳимоя қилади 0 18:39"Ян билан жангимиз ғолиби чемпионлик учун октагонга чиқиши керак" - Вера 0 18:18ЎФА тасдиқлади. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Янги Зеландияга қарши ўйнайди 0 17:57"Мен у учун жуда йириклик қиламан" - Масвидаль Конор Макгрегор ҳақида 0 17:36Александр Усик 40 ёшгача жанг қилмоқчи 0 17:15Тарихда илк бор "Мастерс" 1/2 финалида икки чилилик ўйнайди 0 16:54Тонали – АПЛда мавсумнинг энг омадсиз трансфери 0 16:33Саудиядагилар Бивол-Бетербиев жангини қачон ўтказмоқчи? 0 16:12Кубаро Ҳакимова яна Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! 0 15:51Ибрагимович Усикка қарши жанг қиладиган Фьюрига маслаҳат берди 0 15:30Тьяго Алькантара Каталонияга қайтиши мумкин 0 15:09Расман! Пэдди Пимблетт ўз юртида UFC фахрийси билан жанг қилади + ПОСТЕР 0

14 май 08:22
Янгиликлар

Шахмат

Ёқуббоевда дуранг, таъқибчилар фарқни қисқартиришди

Пойтахтимизда давом этаётган шахмат бўйича эркаклар ўртасида Ўзбекистон чемпионати олий лига баҳслари ўзининг қизғин палласига кирди.

Айлана тарзда ўтказилаётган мусобақада 5 нафар халқаро гроссмейстер - Нодирбек Абдусатторов (2550, чемпионатнинг биринчи рақамли иштирокчиси), Сайдали Йўлдошев (2469), Марат Жумаев (2451), Алексей Барсов (2411) ва Тохир Воҳидов (2400) дона суряпти. 

Ўн биринчи турда ёш шахматчи чемпионат пешқадами Нодирбек Ёқуббоев қора доналарда ҳаракат қилиб, Саидакбар Сайдалиев билан дуранг ўйнади. Бундан яқин таъқибчилар унумли фойдаланиб қолишди. Никита Хорошев Абдумалик Абдусалимовни, мактаб ўқувчилари ўртасида жаҳон чемпиони Жавоҳир Синдаров эса Элбек Жумановни мағлубиятга учратди. 

Дунё тарихидаги энг ёш иккинчи халқаро гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов бу сафар ҳам дуранг билан кифояланди. Абдусатторов тажрибали гроссмейстер Марат Жумаев билан муросага келди. Акмал Файзуллаев гроссмейстер Алексей Барсовни енгди.

Бугун ўтказиладиган 12-тур олдидан Нодирбек Ёқуббоев 11 имкониятдан 8 очко жамғариб, якка пешқадам бўлиб турибди. Қўшимча кўрсаткичларга кўра иккинчи ўринда бораётган Никита Хорошев ҳисобида 7 очко бор. Жавоҳир Синдаров ҳам 7 очко жамғарган. Марат Жумаев, Нодирбек Абдусатторов ва Тоҳир Воҳидов 6,5тадан очкога эга бўлиб турибди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг