UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Эрик тен Хаг "МЮ"нинг ривожланишига нима тўсқинлик қилаётганини айтди 0 19:06Жервонта Дэвис Ломаченкога қарши жанг қилмоқчи 0 18:45Хоакин Бакли асосий мақсади Нурсултон Рўзибоевни нокаут қилиш бўлганини айтди 0 18:24Боб Арум Ломаченконинг навбатдаги жанги ҳақида гапирди 0 18:03"Лейпциг" ҳужумчиси "Милан"га ўтишга рози 0 17:42Элина Свитолинанинг Римдаги юриши давом этади 0 17:21Хоакин Бакли Нурсултон Рўзибоевни мағлуб этганидан кейин Конор Макгрегорни жангга чорлади 0 17:00Конор Макргегорнинг жамоадоши бўлган ҳамюртимиз Қозоғистонда жанг қилди 0 16:39"Реал" "Ливерпуль" етакчиларидан бирини сотиб олмоқчи 0 16:18Нурсултон Рўзибоев жанг қилган UFC турнирига қанча мухлис ташриф буюргани маълум бўлди 0 15:57Янгиланган IJF рейтингида ўзбекистонлик дзюдочиларнинг ўрни қандай? 0 15:36UFC жангчиси Париж-2024 Олимпия машъаласини кўтаради 0 15:26Париж-2024: Спорт курашларида неча нафар спортчи билан қатнашамиз? 0 15:15"Барселона" Рональд Араухога нарх белгилади 0 14:54Григор Димитров Рим "Мастерс" 1/8 финалига йўл олди 0

23 апр 16:24
Янгиликлар

От Спорти

Ёш чавандозларимиз Осиёда учинчи(ми?)

Якшанба куни Қозоғистоннинг Олмаота вилоятида чавандозлик бўйича ёшлар ўртасида Осиё чемпионати баҳслари якунига етди.

Унда қитъамизнинг ўндан ортиқ давлатидан келган чавандозларимиз тулпорлар билан боғлиқ қадимий миллий ўйинлар, яъни улоқ-кўпкари, от устида кураш, танга илув ва от устида камондан отиш бўйича ўзаро мусобақалашди. Ёшлар ўртасида Осиё чемпионатида ватанимиз шарафини мураббий Шерали Бекқулов бошчилигидаги 14 нафар спортчи ҳимоя қилди.

Кўпкари баҳсларида вакилларимиз гуруҳ босқичида мезбон Қозоғистон терма жамоасига ютқазиб қўйди ва 2-ўринни эгаллади. Мусобақа низомига кўра гуруҳ ғолиблари чемпионлик учун курашса, 2-ўрин соҳиблари бронза медали учун баҳслашарди. 

Шу тариқа ўзбекистонлик чавандозлар бронза медали учун нариги гуруҳда 2-ўринни эгаллаган Хитой терма жамоаси билан куч синашди ва ишончли ғалабага эришди. Ушбу йўналишда олтин медаль кутилганидек Қозоғистон терма жамоасига насиб этди, мўғулистонлик чавандозлар эса кумуш медални қўлга киритди.

Осиё чемпионатининг от устида кураш йўналишида ўтказилган баҳслар ҳам муросасиз кечди. Унда ҳамюртларимиз ҳам иккита кумуш медалга сазовор бўлди. Жумладан, 70 кг.гача бўлган вазн тоифасида ҳамюртимиз Мирзоҳид Солиев ҳал қилувчи беллашувда мезбон спортчи Нормаганбет Имонғозулига имкониятни бой берган бўлса, яна бир вакилимиз Суннатилла Қувондиқов 80 кг.гача бўлган полвонлар ўртасидаги баҳсларда қозоғистонлик Оғабек Габитдан енгилди ва у ҳам кумуш медаль билан тақдирланди. Умумжамоа ҳисобида ҳам Ўзбекистон терма жамоаси 3-ўринни эгаллади.

Бугун эрта тонгда спортчиларимиз Тошкент автовокзалида тантанали кутиб олинди.

- Дунёнинг ўндан ортиқ мамлакати спортчилари орасида Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилган сиздек спортчиларимиз билан фахрланамиз. Умид қиламизки, халқаро майдонларда ҳар томонлама тобланган ёшларимиз жорий йил Туркиянинг Истамбул шаҳри мезбонлик қиладиган дунё кўчманчилар ўйинларида ҳам муносиб иштирок этишади. Бу йўлда сизларга барча шарт-шароитларни яратиб беришга тайёрмиз, - деди Ўзбекистон улоқ-кўпкари федерацияси раиси Баҳром Ғофуров.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг