UZ

Сўнгги янгиликлар

14:07Арина Соболенко Мадридда чемпионлик ҳимоясини бошлади 0 13:46Ўзбекистон кубоги. Бугун 3-тур учрашувлари давом эттирилади 0 13:25Райан Спэнн Богдан Гусков ва Энтони Смитнинг ўхшашлиги ҳақида: "Бу "башара" мени учинчи бор юта олмайди" 0 13:04Шиннинг Шимкентдаги мўъжизалари финал остонасида тўхтади 0 12:43Жервонта "Танк" Дэвиснинг навбатдаги жанги расман тасдиқланди + ПОСТЕР 0 12:22"Барселона" Левандовски билан янги шартнома имзолашга тайёр, фақат битта шарти бор 0 12:01Naiza FC 59. Қозоқ ва ўзбек ММАчилари ўртасидаги жангда кутилмаган натижа 0 11:40Дарья Касаткина Мадрид WTA 1000 турнири учинчи босқичига чиқди 0 11:19Луисвиллдаги UFC турнирининг co-main event жанги тасдиқланди 0 10:58Киллиан Мбаппенинг "Реал"даги маоши маълум 0 10:37Бугун Саиджамшид Жафаров Қозоғистонда жанг ўтказади 0 10:16Елена Рибакина Мадрид турнири учинчи даврасида 0 09:55Гусков ва UFC Vegas 91 турнирининг барча жангчилари тарозига чиқди ФОТОГАЛЕРЕЯ 1 09:34"Лестер" бир йиллик танаффусдан сўнг АПЛга қайтди 0 09:13Карлос Алькараз Мадрид "Мастерс"да чемпионлик ҳимоясига киришди 0

20 мар 16:50
Янгиликлар

Дзюдо

Ёш дзюдочиларимиз Бремендаги Masters турнирига йўл оляпти

Эртага дзюдо бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Бремен шаҳрида ўтказиладиган "Мастерс" турнирида иштирок этиш учун жўнаб кетади.

Айни пайтда дзюдочиларимиз Гамбург шаҳрида бўлиб турибди. Деярли 40 йилдан бери анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган нуфузли мусобақада Япония, Бразилия, Грузия, Озарбайжон, Қозоғистон, Ўзбекистон каби жами 25 давлатдан 600 нафардан зиёд ёш дзюдочилар татамига чиқади.  

Ўз вақтида Бремен "Мастерс" турнирида Хифуме Абэ, Наохиса Такато, Таканори Нагасэ, Аарон Вольф, Лукаш Крпалек, Диёрбек Ўразбоев сингари Олимпиада чемпиони ва совриндорлари ғолиб бўлган.  

Искандар Расулов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг 8 нафар дзюдочиси Бремен "Мастерс" турнирида юртимиз шарафини ҳимоя қилади. Дарвоқе, Рио-2016 Олимпия ўйинлари совриндори Диёрбек Ўразбоев мураббий сифатида ўзини илк бор синаб кўради. 


Германияга йўл олган дзюдочиларимиз:

-60 кг: Жамол Қўзибоев

-66 кг: Низомиддинхўжа Тошпўлатов 

-66 кг: Замаҳшарий Бекмуродов

-73 кг: Ҳожиакбар Тошев

-81 кг: Мардон Равшанов 

-90 кг: Шаҳзод Шарипов

-90 кг: Алишер Саманов

+100 кг: Фазлиддин Рафиқов 

Мураббийлар: Искандар Расулов, Камол Муродов, Диёрбек Ўразбоев.


Ушбу мусобақа якунига етгач, Бремен турнири қатнашчилари уч кун давомида халқаро ўқув-машғулот йиғинида иштирок этади. 28-30 март кунлари эса халқаро йиғин Германиянинг бошқа бир шаҳри Ганноверга кўчади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг