UZ

Сўнгги янгиликлар

16:43Пеп Гвардиола "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди 0 16:22Макгрегор: "Усик Фьюрига яна имкон бериши ёки Жошуа билан жанг қилиши керак" 0 16:01Бугун академик эшкак эшувчиларимиз сўнгги лицензион турнирда старт олишади 0 15:40Йўғе? Усик икки ҳафтадан кейин мутлақ жаҳон чемпиони мақомини йўқотади 0 15:19Биласизми? Одил Аҳмедов ўз вақтида катта пуллар эвазига ҳам "Бунёдкор"га ўтишни хоҳламаган 0 14:58Афсонавий Леннокс Льюис Александр Усикка мурожаат қилди 0 14:37Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионатидаги юришимизни ғалаба билан бошлаб берди, уч дзюдочимиз эса... + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 14:16Яна бир боксчимиз Париж-2024 Олимпиадасига лицензия олди 0 14:05"Бавария"ни ҳеч ким бошқаришни истамаяпти. Яна бир мураббий рад жавобини берди 0 13:44Фьюри фаолиятида саккизинчи маротаба нокдаун ҳолатига тушиб қолди 0 13:21"Усик P4P рейтинги етакчиси бўлиш учун даъвогар" - Кроуфорд 0 13:00"Қирол қайтиши мумкин". Собиқ чемпион октагонга қайтишга шаъма қилди 0 12:39"Манчестер Сити" ёки "Арсенал". Бугун АПЛнинг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади 0 12:18Конор Макгрегор машғулот лагеридаги суратларни тақдим этди + ФОТО 0 11:57Қозоғистонлик жангчи икки ўзбек ММАчисига "вызов" ташлади 0

09 ноя 09:49
Янгиликлар

Футбол

Ёш футболчилар Қаршидаги “Қатағон қурбонлари хотираси” музейида бўлишди + ФОТО

Теглар :  ҚашқадарёНасаф
Қашқадарё вилояти болалар-ўсмирлар футбол академияси ёш спортчи-ўқувчилари Қарши шаҳридаги Одина масжидида ташкил этилган "Қатағон қурбонлари хотираси" музейида бўлишди.

Ўқувчилар Туркистон ўлкасида олиб борилган мустамлакачилик сиёсати ва қатағонларни акс эттирувчи ноёб тарихий фотосуратлар, хариталар, ашёлар ва бошқа манбалар билан яқиндан танишишди. 

Шунингдек, спортчи-ўқувчилар мустақиллик йилларида тарихий ҳақиқат ва адолатни тикланиши номли бўлимидаги буюк аждодларимиз ҳаёти, уларнинг бой маънавий мероси мустақиллик даврида хусусан, сўнгги йилларда таълим, тиббиёт, спорт, қишлоқ хўжалиги соҳаларида амалга оширилган ислоҳотлар хусусидаги маълумотларга ҳам эга бу‌лишди. 

Бундан ташқари футбол маҳорати мактаби ўқувчилари музейда ташкил қилинган ёшлар клуби ҳамда кутубхонани ҳам кўздан кечиришди.

Таъкидлаш жоиз, ёш авлодни мустақиллик ва адолат тантанаси учун курашган фидойи ота-боболаримизнинг хотирасига ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларнинг кўрсатган жасорати ва ибратли фаолиятлари билан таништириш ёшларнинг маънавияти юксалишига, туғилиб ўсган манзил-маконига меҳр ва муҳаббатли бўлишига хизмат қилади.

Шавкат РЎЗИЕВ, Қашқадарё вилояти болалар-ўсмирлар футбол академиясининг маънавият-маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг