UZ

Сўнгги янгиликлар

14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 0 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0 13:30Флойд Мэйвезер яна жанг қилади. Рақиб ва жанг санаси маълум 0 13:09Хабибнинг жамоадоши солиқ борасидаги қарздорлик ҳақидаги хабарга изоҳ берди 0 12:45Дана Уайт Жон Жонснинг рақиби ўзгармаслигини тасдиқлади 0 12:23Бугун Суперлига 7-туридан ўрин олган сўнгги учрашув бўлиб ўтади 0 12:02Мария Саккари учун Рим "таътиллари" якунланди 0 11:41Макгрегор - Чендлер жанги ўтказилмай туриб, даромад бўйича UFC рекордини янгилади 0 11:20Бироз аввал Хабаровскда бокс бўйича нуфузли халқаро турнир старт олди 0 10:59БАА Про лигаси. Эркинов пенальти ишлаган ўйинда "Ал Ваҳда" йирик ғалабани қўлга киритди 0 10:38Рим WTA 1000. Соболенко Свитолинани мағлуб этди 0 10:17Ислам Махачев Белал Муҳаммад билан бирга машғулот ўтказяпти + ФОТО 0 09:56Фьюри — Усик жанги рефериси маълум 0 09:35Ўзбекистон U-14 терма жамоаси "Ривожланиш кубоги" чемпиони! 0

21 июн 08:05
Янгиликлар

От Спорти

Ёш конкурчимиз Европада ғалаба қозонди

Айни кунларда Польшанинг Сопот шаҳрида от спортининг конкур йўналиши бўйича Миллатлар кубогининг навбатдаги босқич мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Турнирда иштирок этаётган ёш ҳамюртимиз Абдураҳмон Абдуллаев ҳар бир йўналишда шоҳсупага кўтарилмоқда.

“Go for it” лақабли тулпор билан қатнашаётган Абдуллаев дастлаб 140 см баландликдаги тўсиқларни 29,56 сонияда жарима очколарисиз босиб ўтди ва якунда ушбу натижа кумуш медални тақдим қилди. Иккинчи кун дастурида айни шу баландликдаги катта йўналишни босиб ўтиш учун 60,31 сония сарфлади. Бу билан ҳамюртимиз бронза медалига сазовор бўлди.

Чавандозимиз навбатдаги кунда 150 см баландликдаги тўсиқлар ўтиш баҳсида 26,16 сониялик натижа қайд этди. Ушбу дастурда иштирок этган ҳеч бир спортчи ҳамюртимизнинг кўрсаткичини яхшилай олмади ва Абдуллаев ушбу йўналиш бўйича олтин медаль билан тақдирланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг