UZ

Сўнгги янгиликлар

01:44Бобир Тагиев иштирокидаги Mangu 3 марказий жанги биринчи раундда якунига етди (ВИДЕО) 0 00:59Mangu 3. Амирхон Алихўжаев иштирокидаги жанг муддатидан аввал якунланди (ВИДЕО) 0 00:43Фирдавс Ҳасанов қирғизистонлик спортчига қарши жанг қилди 0 23:35Авлиёхон Ҳамидов Mangu 3 турнирида жанг қилди 0 22:51Ана холос! Mangu 3 турнирининг марказий жанги бекор бўлди — сабаби маълум 0 22:01Нажмиддин Қосимхожиев ва Марат Мавлонов Рим Гран-присида бронза медалларига эга чиқишди 0 19:48Топурия Гэтжининг хотини ҳақидаги сўзларига "ответ" қилди: "Тез орада гапиришдан тўхтайди" 0 19:02Василий Ломаченконинг рақиби айтилди 0 18:16Канчельскис — ЖЧ-2026 ҳақида: "Шотландия, Англия ва Ўзбекистонга мухлислик қиламан" 0 17:41Дана Уайт Жон Жонсни тарихдаги энг яхши жангчи унвонидан маҳрум қилмоқчи 0 16:53Ислам Махачев фаолиятидаги энг севимли жангини айтди 0 16:08Makarska Open. Мария Тимофеева 1/2 финалда! 0 15:29Фабио Каннаваро Тимур Кападзе ва Сречко Катанец ҳақида гапирди 0 14:56Шахматчимиз Грандмастер даражасини қўлга киритди 0 14:08Octagon 87 турнири учун яна бир қизиқарли жанг эълон қилинди. Жаҳонгир Нажмиддинов қайтмоқда 0

04 апр 16:00
Янгиликлар

Оғир атлетика

Ёш оғир атлетикачиларимиз жаҳон чемпионатидаги иштирокларини бошладилар

Теглар :  Оғир атлетика
2-3 апрель кунлари Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида Халқаро Оғир атлетика федерациясининг навбатдаги Конгресси бўлиб ўтди.


Унда Ўзбекистон Оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов ҳам иштирок этди. Конгресс эртага, 4 апрель куни старт оладиган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати арафасида ташкил этилди ва сўнгги Олимпия цикли, яъни 2013-2016 йилларда қилинган ишларга мантиқий якун ясаб берди. Маълумот учун, Шаҳрулло Маҳмудов Осиё Оғир атлетика федерациясининг вице-президенти, Халқаро оғир атлетика федерацияси техник қўмитаси аъзоси ҳисобланади. 

Конгрессда бир қатор масалалар муҳокама этилди. Жумладан, айтиб ўтганимиздек 2013-2016 йиллар мобайнида Халқаро Оғир атлетика федерацияси томонидан қилинган ишлар, ўтказилган мусобақалар, сарфланган маблағлар хақида ҳисобот берилди. Шунингдек, навбатдаги Олимпия цикли 2017-2020 йиллар учун мўлжалланган истиқбол режаси, маркетинг масалалари, допинг назорати масалаларидаям фикр алмашилди. 

Эртадан энди Бангкокда ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати старт олади. Мусобақада 57 та давлатдан 445 нафар спортчиларнинг иштирок этиши кутилаяпти. Ўзбекистон терма жамоаси ҳам мусобақада тўлиқ таркибда қатнашади. Бугун кечурун, 16 та спортчи, 4 та мураббий ва битта ҳакамдан иборат делегациямиз аъзолари Тошкент халқаро аэропортидан жаҳон чемпионатида иштирок этиш Таиланд сафарига жўнаб кетишади. 10 апрелга қадар давом этадиган мусобақада қуйидаги спортчиларимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилишади: 

1. Саидмухтор Саидахроров         94 кг

2. Азамат Рамазанов                      62 кг

3. Асадбек Нариманов                   62 кг

4. Муҳаммадқодир Тоштемиров    69 кг

5. Александр Ли                             94 кг

6. Сарвар Тоштемиров                  69 кг

7. Дилмурод Салимов                    77 кг

8. Азимжон Ходжиев                       85 кг

9. Долера Давронова                     75 кг

10. Гулноза Ахмадова                    75 кг

11. Зухра Отажонова                     48 кг

12. Шахлохон Абдуллаева             58 кг

13. Турсуной Жабборова               69 кг

14. Кумушхон Файзуллаева           58 кг

15. Шодмоной Очилова                 75 кг

16. Зарнигор Абдурахмонова        63 кг


Биз учун эътиборга молик жиҳати шундаки мазкур жаҳон чемпионатида 2018 йилда Аргентинада бўлиб ўтадиган III ўсмирлар Олимпия ўйинларига лицензиялар ўйналади. Маълумотларга кўра, жаҳон чемпионатида 1-7 ўринни эгаллаган терма жамоалар 2+2 кўринишида лицензияларга эга бўлишади. Яъни умумжамоа ҳисобида кучли еттиталикка кирган давлатлар учун 2 та ўғил болалар ва 2 та қизлар учун ўсмирлар Олимпия ўйинлари йўлланмаси ажратилади. 8-17 ўринларни банд этган терма жамоаларга эса 1+1 кўринишида йўлланмалар тақсимланади. 


Биз бўлажак жаҳон чемпионатида терма жамоамиз аъзоларига омад ва зафарлар тилаб қоламиз ва албатта юртимизга ёруғ юз билан қайтишларига тилакдошмиз.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг