UZ

Сўнгги янгиликлар

13:53WTA рейтинги янгиланди. Энди Топ-100`таликда ҳам ўз теннисчимиз бор 0 13:32Теренс Кроуфорд фаолиятини якунлаганига изоҳ берди 0 13:10Россия IBA ЖЧдаги ҳакамликка оид танқидларга расман жавоб берди 0 12:47Фабио Каннаваро Италия футболидаги ҳозирги муаммо ҳақида фикр билдирди 0 12:26Рамазон Темиров UFC допинг назоратидан ўтди (ФОТО) 0 12:0550 яшар Оксана Чусовитина Лос-Анжелесдаги Олимпиадада қатнашиш ниятида 0 11:44World Boxing'га аъзо миллий федерациялар сони яна 15 тага ортди 0 11:23"Манчестер Сити" қишда икки нафар футболчиси билан хайрлашмоқчи 0 11:02Аълохон Абдуллаев Тошкентда Қирғиз боксчисига қарши рингга кўтарилади 0 10:41Португалия Гран-приси Формула 1 тақвимига қайтади 0 10:20Кутилмаган хабар — Теренс Кроуфорд фаолиятини якунлади! 0 09:59"Нефтчи" билан чемпионликни қўлга киритган футболчи "Навбаҳор"га ўтди 0 09:38Тайсон Фьюрига кутилмаган рус боксчиси рақиб сифатида бериляпти 0 09:17Кайо Борральонинг навбатдаги жанги ҳақида маълумот берилди 0 08:56Бо Никал Йоэл Ромеродан чемпионлик камарини ҳимоя қиладими? 0

20 окт 10:20
Янгиликлар

Шахмат

Ёш шахматчиларимиз жаҳон чемпионатида яхши старт олишди

Грузиянинг Батуми шаҳрида шахмат бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бошланди.

Бу галги жаҳон чемпионати 8, 10 ҳамда 12 ёшли шахматчилар ўртасида ташкил этиляпти. Дунёнинг 100га яқин мамлакатидан истеъдодли шахматчилар иштирок этаётган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам тўлиқ таркибда медаллар учун бахс олиб боришмоқда.

Таркибдан ака-ука жаҳон чемпионлари Исломбек ва Жавоҳир Синдаров, Осиё чемпиони Ҳумоюн Бекмуродов, қизлардан Мафтуна Бобомуродова, Юлия Хегай ва Афруза Ҳамдамовалар жой олишган.


Ҳамюртларимиздан биргина Ҳумоюн Бекмуродов рақиби билан дуранг ўйнади. Қолган шахматчиларимиз рақибларини мағлубиятга учратишди. Ўн икки ёшли шахматчилар мусобақасида иккинчи тартиб рақамли иштирокчи бўлган Жавоҳир Синдоров франциялик Том Декуигниерени таслим этди.

Ўн ёшли шахматчилар баҳсида биринчи рақам остида таснифланган Исломбек Синдоров қора доналарда ўйнашига қарамай, швейцариялик Гавин Вейфелдан устун келди.

Қизларимиздан Юлия Хегай арманистонлик Хамшик Кочинянни, Мафтуна Бобомуродова яна бир арман шахматчиси Тамар Гогинянни, Афруза Ҳамдамова эса қора доналарда ўйнашига қарамай, рейтингда ўзидан анча юқорида турган туркиялик Зерен Элиф Йилдизни мағлубиятга учратди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг