UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

12 июл 09:29
Янгиликлар

Шахмат

Ёш шахматчиларимизнинг Батумидаги “триумфи”+ФОТО!

Грузиянинг Батуми шаҳрида шахмат бўйича нуфузли халқаро турнир якунланди.

Ўз тарихида тўртинчи бор ўтказилган Батуми фестивалида 10та давлатдан 37 нафар шахматчи дона сурди. Улар орасида ўзбекистонлик шахматчилар ҳам муваффақиятли тарзда олимлашди. 

Жумладан, Жаҳонгир Комилов 8 ёшгача шахматчилар мусобақасида 9 имкониятдан 8,5 очко жамғариб, халқаро фестивал ғолибига айланди. Ўн уч ёшли халқаро мастер Жавоҳир Синдаров (2474) эса 10-рақам остида ҳаракат қилганига қарамай, асосий турнирда 6 очко билан кучли учликдан жой олди. 

Синдаров 9та партиядан фақат биттасида грузиялик халқаро гроссмейстер Леван Панцулаве (2575)га 6-турда имкониятни бой бериб қўйди. Жавоҳир 4та учрашувда ғалаба қозонди ва яна шунча партияда дуранг ўйнади.

Синдаров грузиялик гроссмейстерлар - Гига Гупарашзе ва Давит Магхалашвили билан муросага келди. Рейтингда биринчи ўринда турган қозоғистонлик халқаро гроссмейстер Ринат Жумабаевни мағлуб этгани эса ҳақиқий шов-шувга сабабчи бўлди. 

Шахматчиларимиздан Робияхон Сардорова C Open мусобақасида иштирок этди ва 6,5 очко билан умумий қатнашчилар орасида 5, аёл шахматчилар ўртасида эса 1-ўринни эгаллади. 

Бундан ташқари, Батуми фестивалида FM Ортиқ Ниғматов (2461) ва Бобур Сатторов (2328) ҳам ўз имкониятини синовдан ўтказди. Энди шахматчиларимиз худди шу таркиб билан 13-20 июль кунлари Грузиянинг Поти шаҳрида ўтказиладиган 13-халқаро шахмат фестивалида иштирок этишади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг