UZ

Сўнгги янгиликлар

00:07Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради 0 23:50Жаҳонгир Жумаев таниқли UFC собиқ жангчисини илк раунддаёқ нокаутга учратди! 0 23:20Жангига Ўзбекистонда тайёрланган Сергей Ковалёв Фьюри-Усик кардида рингга чиқди 0 23:10Тайсон Фьюри Александр Усикга қарши! ОНЛАЙН 2 20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0

05 янв 08:39
Янгиликлар

Тадбирлар

Ёш спортчилар Абдулла Қодирий музейида бўлишди + ФОТО

Ташрифдан кўзланган асосий мақсад – бўлажак чемпионларни адиб ҳаёти ва ижоди билан яқиндан таништириш, уларда ватанпарварлик туйғуларини янада юксалтиришдан иборатдир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойишида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида 2019 йил 28 декабрда ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган топшириқлар ижроси бўйича Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг тегишли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида вазирлик томонидан спорт мусобақалари ҳамда жойларга экскурсиялар амалга оширилмоқда.

Ўзбек романчилигининг асосчиси ватанпарвар адиб Абдулла Қодирий хотирасига эҳтиром кўрсатиш, миллий адабиётимизга қўшган беқиёс ҳиссасини улуғлаш мақсадида, Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан пойтахтимизнинг Абдулла Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғи олдида унинг ижод мактаби ва музейи барпо этилди.

Кеча ушбу масканга пойтахтдаги спорт мактаблари тарбияланувчилари учун экскурсия ташкил этилди.

Экскурсия давомида ёш спортчилар адибнинг дунё тан олган асарлари, роман ва қиссаларининг яратилиши тарихини монитор орқали намойиш этилаётган тарихий ва таниқли фильмлар орқали томоша қилишди. Ушбу фильмлар спортчиларда ажойиб таассурот, ватандошимизга нисбатан чексиз фахр уйғотди.

Ташрифдан кўзланган асосий мақсад – бўлажак чемпионларни адиб ҳаёти ва ижоди билан яқиндан таништириш, уларда ватанпарварлик туйғуларини янада юксалтиришдан иборатдир.

Бундай тадбирлар юртимизнинг барча жойларида 10 январга қадар давом этади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг