UZ

Сўнгги янгиликлар

15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0

04 июл 13:16
Янгиликлар

Болалар спорти

Ёш спортчиларнинг севимли маскани

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Хоразм вилояти кенгаши тизимидаги ташкилотларда болалар ва оммавий спортга алоҳида эътибор қаратиляпти.

Кенгаш томонидан юртимиз келажаги бўлган ўғил-қизларни элимизга садоқатли, халқимизга меҳр-мурувватли, шунингдек, жисмонан бақувват ва соғлом руҳда вояга етказишдек хайрли ишлар амалга оширилмоқда. 

Бунинг баробарида, вилоятда спортнинг техник ва амалий турларининг оммавийлигига эришиш, ёшлар орасида ушбу спорт турларига бўлган қизиқишини ошириш мақсадида тегишли вазифалар белгиланган. 

Муболаға эмас, вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази, воҳанинг шаҳар ва туманларидаги ўқув спорт техника клубларининг фаолияти тубдан яхшиланди. Уларнинг моддий-техника базаси янгиланиб, мустаҳкамланди. Бугунги кунда вилоятда спортнинг техник ва амалий ҳисобланган 11 та - ёзги биатлон, триатлон, дуатлон, пневматик қуролдан ўқ отиш, мотокросс, картинг, парашют спорти, ҳарбий амалий кўпкураш, авиамодель, ракетамодель ва радиоспорт турларини қамраб олган 50 дан зиёд секциялар фаолият кўрсатмоқда. 

Уларда минг нафарга яқин ўғил-қизлар ўзлари меҳр қўйган спорт турларини катта қизиқиш билан ўзлаштиряпти. Машғулотлардан ташқари, режа асосида уюштирилаётган мусобақалар эса улар ўртасида спортнинг техник ва амалий турларига бўлган қизиқишини оширмоқда, ёшларнинг ушбу спорт турлари бўйича малака ва маҳоратини оширишига омил вазифасини ўтамоқда. 

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида вилоят миқёсида спортнинг пневматик қуролдан ўқ отиш, ёзги биатлон, дуатлон, картинг турлари бўйича 13 та мусобақа ўтказилди. Уларда 600 нафарга яқин спортчининг иштироки таъминланди. Шунингдек, 134 та шаҳар ва туманлар ҳамда клуб биринчиликлари уюштирилди. Мазкур мусобақаларда 4000 нафардан зиёд ёш спортчи ўз маҳоратини намойиш этди.

Хоразмлик спортчилар Ўзбекистон чемпионати ва биринчиликларида ҳам муносиб иштирок этишмоқда. Жумладан, февраль ойида Термез шаҳрида уюштирилган мотопойга бўйича Ўзбекистон чемпионатининг биринчи босқичида  Максим Арипов ва Раҳматулла Раҳимов двигатель сиғими 750 сантиметр куб бўлган мотоцикллар пойгасида кумуш медални қўлга киритишди. Айнан ушбу жуфтлик апрель ойида Жиззах шаҳрида бўлиб ўтган чемпионатнинг финал қисмида ҳам иккинчи ўринни эгаллашди. 

Пневматик қуролдан ўқ отиш спорти секцияси аъзолари ҳам юқори  натижаларни қайд этишаётир. Хусусан, март ойининг бошида Бухорода ўтказилган Ўзбекистон кубогининг биринчи босқичида Шаҳноза Машарипова пневматик милтиқдан ўқ отиш йўналишида учинчи ўринни банд этди. У худди шундай натижага Андижон вилоятида ташкил этилган биринчиликда ҳам эришди. 

Триатлон бўйича вилоят терма жамоаси аъзоси Дилафруз Саидова 1997 йил ва ундан катта ёшдаги спортчилар орасида Ўзбекистон чемпиони номини қўлга киритди. Унинг жамоадоши Маҳлиёхон Худойберганова эса 2001-2003 йилда туғилганлар гуруҳида учинчи ўринга сазовор бўлди. Шунингдек, ёшлар орасида ёзги биатлон спорти бўйича Одамбой Раҳимов олтин ва бронза, дуатлон спорти бўйича Ҳасанбой Тангриберганов бронза медали соҳибига  соҳибига айланишди.

Айни дамда, пневматик милтиқдан ўқ отиш  усталари Олима Комилова, Шаҳноза Машарипова, пневматик тўппончадан ўқ отиш бўйича Мақсуда Керимова Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳисобланишади. Қолаверса, Олима Комилова 2020 йили Япония давлатининг Токио шаҳрида уюштириладиган ёзги Олимпиада ўйинлари учун рейтинг очколари берадиган халқаро мусобақаларда иштирок этаяпти.

- Бугунги кунда спортчиларимиз республикада етакчилардан ҳисобланишади, - деди ўқ отиш спорти бўйича Хоразм вилояти терма жамоаси бош мураббийи, халқаро тоифадаги ҳакам Руслан Жумабоев. - Шогирдларимиз мусобақаларда юқори ўринларни эгаллаб келишмоқда. Сара Сатипова, Азиза Исмоилова, Диёрбек Очилов, Нусратбек Сапарбоев сингари мерган ёшларимиз борки, улардан умидларимиз катта. Насиб қилса, бу спортчилар  орасидан нафақат мамлакат чемпионлари, халқаро мусобақалар ғолиб ва совриндорлари етишиб чиқади.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг