UZ

Сўнгги янгиликлар

16:08Makarska Open. Мария Тимофеева 1/2 финалда! 0 15:29Фабио Каннаваро Тимур Кападзе ва Сречко Катанец ҳақида гапирди 0 14:56Шахматчимиз Грандмастер даражасини қўлга киритди 0 14:08Octagon 87 турнири учун яна бир қизиқарли жанг эълон қилинди. Жаҳонгир Нажмиддинов қайтмоқда 0 13:33UFC собиқ юлдузи иштирокида ўтиши керак бўлган Қозоғистондаги ММА турнири пул туфайли бекор бўлди 0 13:00Эрон терма жамоаси футболчилари ЖЧ-2026 бошланишига бир ҳафта қолганда АҚШга кириш визасини олишди 0 11:53"Жанглар бизнесдан осонроқ эди, чунки..." - Хабиб Нурмагомедов бизнес лойиҳалари ҳақида гапирди 0 10:31Билол Муҳаммад ва бошқалар. UFC Fight Night 278 турнири иштирокчилари тарозига чиқишди (+барча жанглар рўйхати) 0 09:57Разамбек Жамалов RAF кураш лигаси билан шартнома имзолади 0 19:23Ўзбек клублари ЖЧ-2026 орқали қанча даромад топади? 0 18:49Болаларга қувонч улашган "Tashkent Open Judo Kids Cup IV" ФОТОРЕПОРТАЖ 0 18:18Махачев: "Баъзиларга "Оғайни, машғулот ўрнига бориб ишла" дегинг келади" 0 17:54Дональд Трамп: "Оқ уй яқинидаги UFC аренаси абадий қолиши мумкин" 0 17:28Шакира ва Burna Boy очилиш маросимида ЖЧ-2026 мадҳиясини ижро этади 0 16:53Жон Жонс ва Даниэль Кормье ўртасида трилогия ўтказилади 0

29 июн 10:40
Янгиликлар

Оғир атлетика

Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 1та кумуш, 2та бронза, ҳозирча

Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида оғир атлетика бўйича 20 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказиляпти.

Мазкур мусобақада иштирок этаётган ҳамюртларимиз айни пайтга келиб 1 та кумуш ва 3 та бронза медалига сазовор бўлдилар. Терма жамоамиз ҳисобига кумуш медални Шаҳзод Худойберганов (-77 кг) тақдим этди. Умидли спортчимиз даст кўтаришда 145 кг. натижа билан 9-ўринни, силтаб кўтаришда эса 184 кг. натижа билан 2-ўринни эгаллади. Иккикураш якунига кўра Шаҳзод бешинчи ўринни банд этди. 


Қизлар мусобақасида иштирок этаётган Муаттар Набиева даст кўтаришда 95 кг, силтаб кўтаришда 112 кг, иккикураш якунига кўра 207 кг. тошни ўзига бўйсинтириб, бир йўла учта бронза медалига сазовор бўлди. Эртага яна бир спортчимиз Фарҳод Собиров (-94 кг) баҳсларга киришади.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг