UZ

Сўнгги янгиликлар

18:38Артур Григорянга илк мағлубиятни тақдим этган боксчи 50 ёшида фаолиятини якунлади 0 18:17Терма жамоага яна икки футболчи чақирилди 0 17:52"Мендан бошқа ҳеч ким Мерабни нокаут қила олмайди" - Шон О’Мэлли 0 17:26"Головкинда ҳеч қачон катта ғалабалар бўлмаган" - Райан Гарсия 0 17:02Илия Топурия жангларга қайтаётганини маълум қилди 0 16:38Бугун Осиёда ЖЧ-2026 саралашининг тўртинчи босқичига старт берилади 0 16:16"Ишончим комилки, мен навбатдаги даъвогарман". Ульберг Перейра билан жанг ҳақида гапирди 0 15:53Алекс Перейра нега биринчи жангда Анкалаевга ютқазганини тушунтирди 0 15:26Царукян: "Фақат мен Топурияни енгишга қодирман" 0 15:02Оқ ёки кўк? Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши қайси рангдаги формаларда ўйнаши маълум бўлди 0 14:39Ғиёсов билан эҳтимолий тўқнашуви айтилган Мэнни Пакьяо навбатдаги жанги санасини эълон қилди 0 14:17МЮ футболчиси жамоани тарк этмоқчи 0 13:55"Ҳаммаси бошқача бўлади". Пётр Ян Двалишвили билан жанг қилишга рози 0 13:32Даниэль Дюбуа даъвогарлик жангига рози бўлди, ғолиб Усикка қарши жанг қилади 0 13:10Арман Царукян нима учун Хукер билан жангга рози бўлганини айтди 0

21 июл 08:30
Янгиликлар

Футбол

Ёшлар терма жамоамиз Сингапурда эронлик тенгдошларига мағлуб бўлди

Шу йилнинг 13-30 октябрь саналари давомида Баҳрайнда бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ёшлар U-19 терма жамоаси навбатдаги йиғинини Сингапурда ўтказмоқда.

Ушбу йиғин доирасида Жасур Абдураимов бошчилик қилаётган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси кеча Сингапур Футбол Асоциацияси томонидан ўтказилаётган 21 ёшгача бўлган футболчилардан ташкил топган терма жамоалар ўртасидаги халқаро турнир доирасида Эрон U-19 терма жамоасига қарши майдонга тушди.

Учрашувнинг асосий вақти дуранг натижа билан якунланди. Аввалига, 18-дақиқада эронликлар ҳисобни очган бўлсалар, учрашув асосий вақтига қўшиб берилган дақиқалар ўтиб бораётган бир паллада Шароф Муҳиддинов ҳисобни тенглаштирди.

Ўйин якунланиши билан пенальтилар серияси ўтказилди ва унда Эрон ёшлар терма жамоаси 5:4 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Сингапурдаги йиғини 24 июлгача давом этади.

FAS U-21 International Challenge Cup

Эрон U-19 – Ўзбекистон U-19 1:1 (пен. 5:4)

Голлар: Али Таҳерон (18) – Шароф Муҳиддинов (90+3)

Ўзбекистон U-19: Умид Ҳамроев, Ислом Қобилов, Ойбек Рустамов, Хожакбар Алижонов, Хушнудбек Авилов, Азизжон Ғаниев, Саиджамол Давлатжонов, Шароф Муҳиддинов, Нурилло Тўхтасинов, Достон Ибрагимов, Бобир Абдухолиқов.

Захира: Умиджон Эргашев, Жамшид Юсупов, Сухроб Нуриллоев, Санжар Қодирқулов, Азизбек Суюнов, Хусниддин Ғофуров, Бегзод Ғанижонов.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг