UZ

Сўнгги янгиликлар

13:40UFC рейтинги: Холлоуэй P4P рейтингида яхшигина юқорилади 0 13:19UFC рейтинги янгиланди: Царукян 1-ўринга чиқиб олди 0 12:58“Transfermarket”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа 0 12:35Холлоуэй энди кимга қарши жанг қилмоқчи эканлигини айтди 0 12:12Эдди Хирн: "Биволга ақли ёрдам беради" 0 11:41Уайлдер: "Бунга сўнгги имконият сифатида қараяпман" 0 11:20"Барселона" янгиланган стадион орқали қанча пул топишини очиқлади 0 11:17IKA Бошқарув йиғилишида 20 га яқин масалалар кўриб чиқилди 0 10:58Топурия Холлоуэйга: "Сени ўчириб қўяман" 0 10:37Бетербиев: "Бивол билан жанг ҳақида ўйламаяпман, унга тайёргарлик кўряпман" 0 10:16Холлоуэй: "Гэтжига қарши жанг олдидан мени ҳисобдан чиқариб қўйишганди" 0 09:55МЮнинг баъзи футболчилари тен Хаг кетишига ишончи комил 0 09:33Candidates Tournament 2024. Марказий партияда дуранг қайд этилди + ФОТО 0 09:12Артур Бетербиев Бивол билан жанг ҳақида фикр билдирди 0 08:51Бугун Осиё чемпионатининг сўнгги куни яна 5 юнон-рум курашчимизга мухлислик қиламиз 0

07 дек 18:18
Янгиликлар

Шахмат

Ёшларимиз Россиядаги шахмат мусобақасида ғолиблар қаторидан жой олди

Теглар :  Шахмат
Ўзбекистон ёш шахматчилари Нодирбек Абдусатторов ва Нодирбек Ёқуббоев Россиянинг Сочи шаҳрида ўтказилаётган мактаб ўқувчилари ўртасидаги жаҳон чемпионати доирасида ташкил этилган блиц – тезкор шахмат мусобақасида муносиб иштирок этди.

Швейцарча тизимда етти турдан иборат мусобақада йигирмага яқин давлатдан 190 шахматчи ғолиблик учун баҳслашди. 

Иқтидорли шахматчимиз, ФИДЕ устаси Нодирбек Абдусатторов колумбиялик Луиза Фернанда Диас, ҳиндистонлик Ришаб Шоҳ, мўғулистонлик Хосбаяр Хангал, россиялик шахматчилар Генрих Ролгейзер ва Даниил Голиков, туркманистонлик Сапармурод Отабоевни мағлубиятга учратиб, туркиялик Баҳодир Озен билан дуранг ўйнади. 

Нодирбек Ёқуббоев эса россиялик Артём Думанян, туркманистонлик шахматчилар Оллоёр Ширлиев, Султон Муродов, Сапармурод Отабоев, қозоғистонлик Казбек Ногербек ва Шри-Ланка вакили Тилакартне устидан ғалаба қозониб, туркманистонлик Фархан Казимов билан дуранг натижа қайд этди. 

Етти партияда 6,5 очкодан жамғарган Нодирбек Абдусатторов биринчи, туркиялик Баҳодир Озен иккинчи ва Нодирбек Ёқуббоев учинчи ўринни эгаллади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг