UZ

Сўнгги янгиликлар

19:57Навбатдаги бокс - ММА тўқнашуви? Райан Гарсия ва Шон О'Мэлли жанги учун музокаралар бошланди 0 19:36Кроуфорднинг мураббийи Мадримовни Головкин билан таққослади 0 19:15Махачев орзусидаги жангни айтди 0 18:54Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0 18:32Кроуфорд Мадримов ҳақида: "У оёқда жуда яхши ишлайди" 0 18:11Новак Жокович Париж Олимпиадасидаги чемпионлик ҳақида гапирди 0 17:50Ислам Махачев Арман Царукянининг "сирларини" фош қилди 0 17:28Осиё Кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди 0 17:07Зубайра Тухугов UFCдан ҳайдалиши сабабини айтди 0 16:46Рафаэль Надалнинг "Ролан Гаррос"да иштирок этиши сўроқ остида 0 16:25Кроуфорд нима учун Исроил Мадримовга қарши жанг қилмоқчи эканлигини айтди 0 16:04"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди 0 15:43Чемпион Леон Эдвардснинг навбатдаги жанг тафсилотлари маълум 0 15:22Париж-2024 стартига 3 ойдан камроқ вақт қолди. Олимпиада Ўзбекистон ҳудудида трансляция қилинадими? 0 15:01Бо Никалнинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум 0

14 июл 16:25
Янгиликлар

Кураш, Токио-2020

Юнон-рим курашчиларимиз Олимпиадага қандай тайёрланишмоқда?

Теглар :  Рио-2016Кураш
Юнон-рум кураши бўйича мамлакатимизнинг асосий терма жамоаси пойтахт вилоятининг Ангрен шаҳрида Рио-2016 Олимпиадаси олдидан юртимизда ташкил этилиши режалаштирилган сўнгги ўқув-машғулот йиғинини бошлади.



Бундан аввалги йиғин Тошкентда, “Динамо” спорт мажмуасида ўтказилган эди. Комил Фаткулин бошчилигидаги мураббийлар штаби асосий эътиборни айнан Ангрендаги йиғинга қаратишни мақсад қилган. Боиси, Олимпиада дастуридан ўрин олган юнон-рум кураши мусобақалари бошланишига роппа-роса бир ой вақт қолди.

Эътиборга молик жиҳати шундаки, терма жамоа спортчилари машғулотлардан ташқари психологик тест ҳам топширишди. Бу эса Рио Олимпиадасига борадиган курашчиларимизнинг мусобақага профессионал ёндашув билан, ҳар томонлама жиддий тайёргарлик кўраётганининг исботидир. Ангрендаги йиғинда Олимпиадага йўл олувчи тўрт нафар юнон-рум курашчимизга терма жамоанинг иккинчи рақамли спортчилари спаринг баҳсларида ёрдам беришади. Машғулотларнинг катта қисми ҳам айнан спаринг баҳсларига ажратилади. Таққослайдиган бўлсак, 2012 йили Лондонда бўлиб ўтган Олимпиадада 2 нафар юнон-рум курашчимиз иштирок этган эди.


Эслатиб ўтамиз, Риодаги Олимпиадада Ўзбекистон шарафини Элмурат Тасмурадов, Мўмин Абдуллаев, Дилшод Турдиев ва Бекзод Абдураҳмонов каби курашчиларимиз ҳимоя қиладилар.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг