UZ

Сўнгги янгиликлар

20:45ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади 0 19:16World Boxing президентлиги учун сайлов қачон ўтказилиши маълум бўлди 0 18:55Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди 0 18:34Перейра Анкалаевни мағлуб этгач, ким билан жанг қилиши ҳақида гапирди 0 18:13Россия спорт курашлари федерацияси спорт фуқаролигини ўзгартириш жараёнини мураккаблаштириб қўйди 0 17:52Жавоҳир Синдаров Freestyle Chess Grand Slam Tour Гранд-финалида иштирок этади 0 17:31The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди 0 17:10"Шама". Перейра Анкалаевга мурожаат қилди 0 16:49Дана Уайт Хабиб Нурмагомедов жамоадошини шартномасиз қолдирди 0 16:28МДҲ ўйинлари: Таэквондо ва сузиш баҳсларида навбатдаги медаллар қўлга киритилди 0 16:07Обамеянг – ЕЧЛда рекорд ўрнатди 0 15:46"Ташқи кўриниш алдамчи" Дуэйн Жонсон Александр Усик ҳақида фикр билдирди 0 15:25Бенуа Сен-Денининг жанги расман тасдиқланди + ПОСТЕР 0 15:04Артём Лобов Зубайра Тухуговга қарши жангининг бекор қилинишига сабаб бўлган жароҳатини кўрсатди + ФОТО 0 14:43Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди 0

08 окт 12:55
Янгиликлар

Кураш

Юнон-рум курашчиларимиз Қозоғистондаги халқаро турнирда

Бугун юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Қозоғистоннинг Семей шаҳрида старт олган халқаро турнирда иштирок этади.

Бу ҳақда Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси матбуот хизмати хабар бермоқда. Ўз тарихида 22-маротаба ташкил этилаётган анъанавий мусобақада курашчилар 59, 66, 75, 85, 98 ҳамда 130 кг вазн тоифаларида медаллар учун бахсларга киришишади.

Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан биринчи ва иккинчи рақамли полвонларимиз Феруз Тўхтаев (59 кг), Абдурашид Бердалиев (59 кг), Арам Варданян (66 кг), Дилшод Турдиев (75 кг), Муҳаммадали Шамсиддинов (85 кг), Жаҳонгир Турдиев (96 кг) ҳамда Мўмин Абдуллаев (130 кг) жой олишган.

Терма жамоа бош мураббийи Камил Фаткуллин. Мураббийлар штабидан Ғайрат Абдуллаев ва Равшан Рўзиқулов  ўрин олишган. Қаҳрамон Ибрагимов эса Семей турнирига ҳакам сифатида таклиф этилган.

Халқаро турнирда мезбонлар ва Ўзбекистон полвонларидан ташқари, Россия, Беларусь, Қирғизистон каби ўнга яқин давлатдан юнон-рум курашчилар иштирок этишяпти. 


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг