UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03Муҳаммад Жумаев Душанбе "Катта дубулға" турнирида бронза медалини қўлга киритди 0 18:52АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди 0 18:30Мана сизга «театр!» Гарсия Хейнини допинг эвазига таслим этдими?! (Мутолаа учун) 0 18:05Федор Емельяненко ҳам ўзини боксда синаб кўрмоқчи 0 17:40Дмитрий Бивол Саудия Арабистонида бошқа рақибга қарши жанг қилади 0 17:17Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо... 0 16:45Яна бир ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қиладиган бўлди 0 16:16Гулруҳбегим Тоҳиржонова Ўзбекистон тарихида Халқаро уста мақомини қўлга киритган илк аёл шахматчига айланди 0 15:40"Мен ортга қарамайман". Оливейра Гамротнинг чорловига жавоб қайтарди 0 15:21"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти 0 14:44Абдумалик Халоков устозига қимматбаҳо автомобил совға қилди + ВИДЕО 0 14:20"Бойсун баҳори" фестивали доирасида ўтказилган кураш мусобақаси ғолибига "Onix" автомобили топширилди + ФОТО 0 13:55UFC 301 турнири иштирокчилари вазн ўлчаш маросимида қатнашди. Бир нафар жангчининг соғлиғида жиддий муаммолар юзага келди ва... 0 13:28"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар... 0 13:05Бугун боксчимиз Шоҳжаҳон Абдуллаев Испанияда рингга кўтарилади 0

19 фев 19:51
Янгиликлар

Спорт курашлари

Юнон-рум курашчиларимизнинг Минск йиғини қизғин паллада

Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Беларусь пойтахти Минск шаҳрида ўтказилаётган халқаро ўқув-машғулот йиғинида иштирок этяпти.

Равшан Рўзиқулов шогирдлари машҳур "Стайки" спорт мажмуасида Беларусь, Қозоғистон, Озарбайжон каби давлат терма жамоалари билан бирга машғулот ўтказмоқда. Кунига икки маҳалдан белгиланган машғулотларда 12 нафар «классик» курашчиларимиз иштирок этяпти. 

Минск йиғини 24 февраль куни якунига етади. Беларусдаги машғулотлар 25 февраль - 1 март кунлари Киев шаҳрида ўтказиладиган халқаро турнирга тайёргарлик вазифасини ўтаб бермоқда. 

Маълумот учун, ҳозирда уч нафар юнон-рум курашчимиз - Элмурат Тасмурадов, Жалгасбай Бердимуратов ва Рустам Ассакалов Токио Олимпиадаси лицензиясига эга. Қолган курашчиларимиз Қозоғистон ва Болгарияда ўтказиладиган лицензион турнирларда ушбу имкониятни қўлга киритиш учун гиламга чиқишади.

МАШҒУЛОТЛАРДА ҚАТНАШАЁТГАН ТАРКИБ:

55 кг: Жасурбек Ортиқбоев

60 кг: Исломжон Баҳромов, Муҳаммадқодир Юсупов

63 кг: Элмурат Тасмуратов

67 кг: Маҳмуд Бахшуллоев, Мирзобек Раҳматов

72 кг: Арам Варданян

77 кг: Жалгасбай Бердимуратов, Билан Наглиев

87 кг: Рустам Ассакалов

97 кг: Жаҳонгир Турдиев

130 кг: Мўминжон Абдуллаев

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг