UZ

Сўнгги янгиликлар

10:16Елена Рибакина Мадрид турнири учинчи даврасида 0 09:55Гусков ва UFC Vegas 91 турнирининг барча жангчилари тарозига чиқди ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:34"Лестер" бир йиллик танаффусдан сўнг АПЛга қайтди 0 09:13Карлос Алькараз Мадрид "Мастерс"да чемпионлик ҳимоясига киришди 0 08:52Девин Хейни Райан Гарсияга қарши жангдан қанча гонорар ишлаб олди? 0 08:31Шин Шимкентда 1/2 финалга чиқди 0 08:10Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим этди 0 07:49Баланд ҳилпирасин Ватан байроғи! Кўзгуда Навоий ЯКСТИСМ 0 07:28UFC Луисвилл турнирининг марказий жанги эълон қилинди 0 07:07Ўзбекистон велоспорт федерацияси Париж-2024 Олимпиадасида иштирок этувчи илк спортчи номини маълум қилди 0 21:36Футзал. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронга ютқазди 0 21:32Богдан Гусков топ рақибга қарши жанг олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 21:14U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонини мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди 0 19:25Де ла Хойя Хейнига: "Гарсия билан реванш бўлмайди" 0 19:02Футзал. Осиё Кубогида Ўзбекистонга ютқазган Вьетнам ўтиш ўйинида Қирғиз Республикасига ҳам мағлуб бўлди 0

20 авг 12:33
Янгиликлар

Спорт курашлари

Юнон-рум курашчимиз Жаҳон чемпионати совриндори

Теглар :  Юнон рум кураши
Иордания пойтахти Амман шаҳрида спорт курашлари бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Дунё биринчилигининг юнон-рум кураши баҳсларида ҳамюртимиздан бири совриндор бўлди. -55 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Алишер Ғаниев аввалига бронза медали йўлидаги беллашувда венгриялик Эдмонд Домокосни 8-0 ҳисобида мағлуб этди. Кейин эса бронза медали учун кечган баҳсда эронлик Али Абдуллоҳ Аҳмади Вафадан 9-0 ҳисобида устун келди ва жаҳон чемпионати совриндорига айланди. 

Алишер Ғаниев жаҳон чемпионати доирасида халқаро нейтрал спортчи мақомида қатнашаётган россиялик Алибек Амировни 8-0, нимчорак финалда япониялик кучли рақиби Коҳеи Ямагивани 12-3 ҳисобида таслим этган эди. 

Шу тариқа, юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси жаҳон чемпионатидаги иштирокини 1 та бронза медали билан якунлади. Эркин курашчиларимиздан ҳам биргина Нодирбек Жуманазаров жаҳон чемпионатининг бронза медалига эга чиққан эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг