UZ

Сўнгги янгиликлар

13:15«Реал Мадрид» чемпионлар «қотили». Мадридликлар ЧЛ рекордини ўрнатди 0 12:42Оливейра: "Арман "ўчиб қолганига" ишончим комил эди" 0 12:18Мухлислар Рафаэль Надални тик туриб олқишлашди (ВИДЕО) 0 11:48MPL 9 турнири доирасида Озарбайжон - Бразилия тўқнашуви гувоҳи бўламиз + ПОСТЕР 0 11:12"Манчестер Юнайтед" форварди ёзда клубни эркин агент мақомида тарк этади 0 10:35UFC чемпиони навбатдаги жангини эълон қилди 0 10:12Рафаэль Надаль Барселонада мағлуб бўлди 0 09:39UFC чемпиони Алекс Перейра ўзига янги қайлиғ топди. Қиз UFC'га бегона эмас + ФОТО 0 09:16Аббосбек Файзуллаев ЦСКАдаги шерикларини ош билан сийлади 0 08:40Қодирхон Ғаниев илк бор ўз камарини ҳимоя қилади. Рақиб ва жанг манзили аниқ + ПОСТЕР 0 08:17Александр Зверев Мюнхенда чорак финалга йўл олди 0 07:38Ўзбекистонлик ММА жангчиси Хамзат Чимаев билан шуғулланмоқда + ФОТО 0 07:14Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Малайзия устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0 02:53"Реал" пенальтилар сериясида "Ман Сити"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди! 0 01:59"Бавария" "Арсенал"ни мағлуб этиб, ЕЧЛ ярим финалига чиқди 0

13 фев 14:48
Янгиликлар

Спорт курашлари, Кураш

Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Россиядаги турнирдан 2 та медаль билан қайтди

Теглар :  Кураш
11-12 февраль кунлари Россиянинг Подольск шаҳрида юнон-рум кураши бўйича Европа чемпиони В. Ивлев соврини учун IX Халқаро турнир бўлиб ўтди.


Унда асосан Россия, Қозоғистон, Белорус ҳамда ўзбекистонлик полвонлар ғолиблик учун кураш олиб боришди. Мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси саккиз нафар курашчи билан иштирок этди. 

Жумладан 59 кг вазн тоифасида Феруз Тухтаев, 66 кг вазнда Данила Морозов ва Нурбек Ўктамов, 80 кг вазн тоифасида Жонибек Отабеков, 85 кг вазнли спортчилар баҳсида Рустам Султонов, 98 кг вазн тоифасида Жаҳонгир Турдиев ва Икром Ибрагимов, шунингдек ўта оғир, яъни 130 кг вазн тоифасида Аббос Ибрагимовлар юртимиз шарафини ҳимоя қилишди. 

Мусобақада Феруз Тўхтаев барча рақибларини мағлуб этиб, якунда олтин медаль соҳибига айланди ва шоҳсупанинг энг юқори қисмидан жой олди. Жонибек Отабеков эса кумуш медалига сазовор бўлди. Бундан аввалроқ ушбу полвонимиз Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида ташкил этилган жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритганди. Ана шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси Россиядаги турнирни битта олтин ва битта кумуш медали билан якунлади. 

Энди эркин ва юнон-рум курашчиларимиз Туркияга йўл олишади ва мавсумнинг навбатдаги халқаро мусобақасида иштирок этишади. Истамбулда ташкил этиладиган турнир 3-5 март кунлари юнон-рум кураши вакиллари иштирокида бўлиб ўтса, 10-12 март кунлари эркин курашчиларимиз гиламга чиқишади.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг