UZ

Сўнгги янгиликлар

17:10Тухель "Бавария"дан кетгани учун яхшигина товон пули олади 0 17:06Шарофиддин Болтабоев кечки дастурда жаҳон чемпионати медали учун татамига чиқади 0 16:49UFC Ар-Риёд. Турнирда Нурмагомедов ўрнига афғонистонлик жангчи октагонга чиқади 0 16:28Кикбоксчиларимиз Жаҳон кубогида 45 та медалга эга чиқишди 0 16:07Леннокс Льюис Фьюрининг жамоасини танқид қилди 0 15:46Баркли "Астон Вилла"га ўтиши мумкин 0 15:42Breaking. Ўзбекистон икки нафар россиялик фигурали учувчини маҳаллийлаштирди. Улардан бири Олимпия ўйинлари совриндорининг қайлиғи 0 15:25Фьюри ва Усик ўртасидаги реванш жангининг қачон ўтказилиши маълум 0 15:20Ўзбекистонда Париж Олимпиадаси учун яна бешта лицензия! 0 15:04Расман. Тожикистонлик UFC жангчисининг навбатдаги жанг тасдиқланди + ПОСТЕР 0 14:43"Усик фаолиятини якунлаши керак" - Фроч 0 14:22"Манчестер Юнайтед" Санчони 50 миллионга сотмоқчи 0 14:01Формула-1. Макс Ферстаппен – Эмилия-Романья Гран-приси ғолиби! 0 13:40Боксчи қизларимиз лицензион турнирга йўл олишди. Турдибекова ҳам Таиландга боради 0 13:19"Бургут" клуби янги мавсум учун янги бош мураббийни эълон қилди 0

22 июн 07:38
Янгиликлар

Стол тенниси

Юқори Чирчиқда янги спорт иншооти қад ростламоқда

Теглар :  Стол тенниси
Тошкент вилояти, Юқори Чирчиқ туманида вилоят стол теннисчиларининг мазкур спорт тури билан шуғулланишлари учун имконият яратиш мақсадида янги спорт иншооти қурилмоқда.

Жумладан, мазкур спорт иншооти Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг тасарруфидаги 19-умумтаълим мактаби ҳудудида туман ҳокимияти ҳамда таълим муассасаси ёрдами билан барпо этилмоқда. Стол тенниси учун мўлжалланган ушбу иншоот 36Х23 метр бўлиб, унда кийиниш ва ювиниш хоналари, тиббиёт хонаси ўрин олади. Иншоот машғулотлар жараёнида бир вақтнинг ўзида 40 нафар теннисчини ўз бағирига сиғдира олади. Агарда, мусобақа ўтказилса 10 нафар жуфтлик ўзаро рақобатлаша олади.

Ўзбекистон стол тенниси федерацияси раиси Саида Маҳмудов жорий йилнинг сентябрь ойида фойдаланишга топшириши кутилаётган спорт иншоотининг қурилиш жараёни, лойиҳаси ва олиб борилаётган ишлар билан тўлиқ танишиб чиқиб, маҳаллий стол тенниси мутахассисларига спорт залидан келажакда самарали фойдаланишлари учун ўз маслаҳатларини берди. Шунингдек, қурилиш ва жиҳозлаш ишларини бажараётган мутахассисларга миннатдорчилик билдирди.

Ўзбекистон стол тенниси федерацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг