23 июл 09:45
Янгиликлар
Бокс/ММА
Юрген Бремер 1 октябрь куни камарини ҳимоя қилади
Профессионал бокснинг ярим оғир вазн тоифасида WBA (Regular) йўналиши чемпиони германиялик 37 ёшли Юрген Бремер ўзининг навбатдаги ҳимоя жангини 1 октябрь куни ўтказади.
У шу куни Германияда собиқ WBO чемпиони британиялик 29 ёшли Натан Клеверлига қарши рингга кўтарилади.
“Клеверли — яхши боксчи, — деди Бремер. — У собиқ жаҳон чемпиони, демак, мен учун муносиб рақиб. Натаннинг ўзига яраша жанг услуби бор. Ўйлайманки, мухлислар ажойиб жангга гувоҳ бўлишади. Мен ўз ғалабамга ишонаман” .
Ҳавола :
Фикрлар